Дунёда

Мексикада жиноятчилар болаларни видео- ўйинлар орқали ёллашга ўтди

CC BY 2.0 / ulricaloeb / GamerГеймер
Геймер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Мексикада жиноятчилар ўсмирларни ёллаш ва ўғирлаш учун видео-ўйинлардан фойдаланишга ўтди
ТОШКЕНТ, 20 октябрь -Sputnik. Мексикада жиноятчилар ўсмирлар билан ижтимоий тармоқлар ва видео ўйинлар орқали бир неча платформаларда мулоқот ўрнатиб олган, бундан мақсад эса уларни ўз ташкилотларига ёллашдир, деб баёнот қилди Мексика жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари Рикардо Мехиа.
"Бу PlayStation, Xbox, Nintendo Switch консоллари орқали амалга оширилади. Аноним субъектлар Интернет тармоғи орқали мулоқот қилиши мумкин бўлган ўйинлар бор, улар шу тарзда алоқа ўрнатади. Ишонтириш ва ёллаш жараёни TikTok ёки Instagram каби ижтимоий тармоқларда давом эттирилади", – дея таъкидлади Мехиа ҳукуматнинг YouTube каналида намойиш этилган матбуот-конференция давомида.
Apple iPhone 6 и iPhone 6 plus - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2020
Жамият
Ижтимоий тармоқлар ва смартфондаги ўйинлар одам хулқ-атворига қандай таъсир қилади?
Расмийлар сўзларига кўра, жиноий ташкилотларнинг ёлловчилари ўзларини ёш футболчи ёки ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси қилиб кўрсатади. Одатда алоқа иш вақтида, ўсмир ота-онаси ишда бўлган пайтда ўрнатилади - бошланишига улар ўсмирларни қурол-яроғ ва зўравонлик кўп бўлган шафқатсиз, адреналинга бой ўйинларига таклиф қилади. Амалдор қуйидаги ўйинларини мисол сифатида келтирди: Grand Theft Auto, Call of Duty ва Gears of War.
Мехиа Оахакадаги 11-14 ёшли уч нафар бола билан боғлиқ воқеани мисол қилиб келтирди.
Август ойида жиноятчилар улардан бири билан FreeFire ўйини интерфейси орқали боғланган ва унинг мобил телефон рақамини билиб олган. Кейинги мулоқот чоғида унга "қирғий" фаолитятини, яъни полиция частоталарини тинглашни таклиф қилган ва ойига 16 минг песо (тахминан 800 доллар) пул мукофоти берилишини айтган. Бола рози бўлган ва икки нафар дўстини ҳам таклиф қилган. Натижада, болаларни қўшни Санта Лусия дель Камино шаҳрига алдов йўли билан олиб кетишган ва у ерда болалар озод қилингунга қадар икки ой давомида асирликда бўлишган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала