Миграция

Россия меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги МДҲ конвенциясига қўшилмайди

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишСитуация у миграционного центра в Подмосковье
Ситуация у миграционного центра в Подмосковье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Россия, Меҳнат вазирлигининг мувофиқлаштирилган позияциясига кўра, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги МДҲ конвенциясига қўшилмайди.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Россия МДҲ меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий мақоми ҳақидаги конвенцияга қўшилмасликка қарор қилди. Бу ҳақида бош вазир Михаил Мишустиннинг тегишли буйруғида айтиб ўтилган.

“МДҲ давлатлари меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги конвенцияга қўшилмаслик ҳақидаги Россия Меҳнат вазирлигининг ТИВ ва бошқа манфаатдор органлар билан мувофиқлаштирилган таклифи қабул қилинсин”, - дейилган буйруқда.

Қабул қилинган қарор тўғрисида Россия дипломатик ваколатхонаси МДҲ ижроия қўмитасига хабар қилади.
Эслатиб ўтамиз, МДҲнинг 30 йиллигига бағишланган саммитда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон МДҲ меҳнат бозорини ривожлантириш, меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш механизмларини тезроқ жорий этиш тарафдори эканини айтиб ўтган эди.
Кишинёвда 2008 йилнинг 14 ноябрида қабул қилинган МДҲ меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари тўғрисидаги конвенция билан қуйида танишиш мумкин.
Конвенцияни имзолаган давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон (2та шарт билан), Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон. Кишинёв конвенцияси 2010 йилнинг 21 февралидан кучга кирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала