Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун тарифларни пасайтирди

© Uzbekistan AirportsUzbekistan Airports
Uzbekistan Airports - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Oбуна бўлиш
Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун тариф ва тўловларни яна 15%га пасайтирди. Йил давомида бу иккинчи пасайтириш бўлди. Март ойида ҳам нархлар 27%га камайтирилган эди.
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. "Uzbekistan Airports" АЖ IATA 2021/2022 йилнинг қишги мавсуми олдидан хорижий авиакомпаниялар учун аэропорт тўловларини 15%га камайтирди.
"Бу Ўзбекистон аэропортларининг рақобатбардошлигини ошириш ва кўпроқ хорижий авиаташувчиларни жалб қилиш ва йўловчилар учун авиачипталар нархини пасайтириш учун хизмат қилади", - дейилган расмий хабарда.
Аэропорт тўловлари, хусусан, қуйидаги хизматлар учун пасайтирилди:
самолётнинг қўниш ва чиқиш йўлагини таъминлаш;
йўловчиларнинг авиация хавфсизлигини таъминлаш;
самолётнинг авиация хавфсизлигини таъминлаш;
аэровокзалдан фойдаланиш;
йўловчиларга хизмат кўрсатиш;
йўловчиларга хизмат кўрсатиш;
"CUTE" платформасига кириш.
Янги нархлар 31 октябрдан IATA 2021/2022 қиш мавсумининг бошидан бошлаб амал қила бошлайди.
"Бизнинг тарафимиздан яна бир муҳим қадам фақат воситачиларсиз тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ишлайди. Яъни, аэропорт тўғридан-тўғри авиакомпания билан шартнома тузади ва авиакомпания фақат керакли хизматларни сотиб олади", - деди Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева.
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airports йил давомида иккинчи маротаба авиаташувчилар учун тарифларни пасайтирмоқда. 2021 йилнинг ёзги парвоз мавсуми учун март ойида белгиланган тарифлар ҳам 27%га пасайтирилган эди. Шундай қилиб бир йил давомида аэропорт хизматлари нархи жами 43%га камайтирилди.
Янгиликлар лентаси
0