Жамият

Экспертлар Huawei конференциясида рақамлаштиришдаги трендларни муҳокама қилишади

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишЛоготип компании Huawei
Логотип компании Huawei - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
Компания вакиллари “Ягона рақамлаштирилган келажак уюшмасини” ривожланиш стратегияси билан таништиришмоқчи
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Huawei компанияси 26-27 октябр кунлари ҳар йилги “Рақамли бирлашма 2021” (HuaweiDigitalCommunityConference2021, HDCC) конференцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон таҳририятига компания вакиллари хабар берди.
“Конференция – бу мижозларга рақамлаштиришдаги ўзгаришлар борасида ёрдам берувчи, қолаверса, АКТ-экосистемасини ривожланишида тажрибалар алмашинуви майдонидир.
Один из офисов АО Казахтелеком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Дунёда
"Казахтелеком" Huawei кўмагида биринчи махсус FWA тармоғини ишга туширди
“Томошабинлар жонли равишда HDCC 2021 форумларини ва ялпи мажлисдаги чиқишларини томоша қилиб, ўзларини рақамлаштириш бўйича АКТ экспертлари ва иштирокчиларига ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, муҳокама қилишлари мумкин бўлади”, – дейилган хабарда.
"HDCC 2021-да иштирок этиш - бу дунёда ҳам, Россияни ўзида ҳам ахборот коммуникация технологияларининг ривожланиш тенденциялари билан танишиш, шунингдек, рақамли энергетика, булутли технологиялар ва мобил экотизимидаги сўнгги янгиликлар билан танишиш учун яна бир имкониятдир.
“АКТ соҳасидаги етакчи мутахассислар билан биз биргаликда рақамли бизнес моделларини турли соҳаларда қўллашнинг амалий ҳолатларини ўрганамиз ва рақамлашган асрда, бизнесни ривожлантиришнинг энг янги ечимларини муҳокама қиламиз", – деди Huawei’нинг Евроосиёдаги президенти Дэниел Чжоу.
Тадбирда АКТ саноатининг турли жиҳатларини муҳокама қилиш учун олтита тематик форум ўтказилиши режалаштирилган.
Форумнинг биринчи кунида, "Кенгайтириш ишлари кўриб чиқилади: Россия АКТ- саноатининг дастурий ва аппарат таъминотидаги локализация қилишдаги муваффақияти муҳокама қилинади.
Конференциянинг иккинчи кунини “Евросиёнинг рақамли энергетикаси” саммити очиб беради. У ерда Huawei вакиллари биринчи марта компаниянинг Евроосиядаги рақамли энергия стратегияси билан улашиб, маълумотларни қайта ишлаш инфраструктурасидаги “яшил” инновацияларни тайёрлашади.
Бундан ташқари, электр энергия соҳасидаги янги генерация технологияси - SmartPV’ тақдим этилади.
“Евроосиёдаги АКТ-сервислари” ҳамкорлик форумида Huawei ва унинг сотувчиларига сифатли уланишни таъминлайдиган тармоқларни яратиш учун қандай ҳамкорлик қилишлари мумкинлиги муҳокама қилинади.
Huawei Developer Day доирасида экспертлар Huawei мобил экотизимини яратиш натижалари, AppGallery иловасининг ютуқлари ҳақида гапиришади, шунингдек, HarmonyOS 2.0 операцион тизими ва янги EMUI фойдаланувчи интерфейси билан танишадилар.
Шунингдек, иштирокчилар учун виртуал кўргазмага йўл очилади. У ерда Huawey ва унинг ҳамкорларининг муваффақиятлари билан танишиш имкони пайдо бўлади, компаниянинг маҳсулотлари ва рақамлаштириш саноатидаги ишлари билан танишиб чиқиб, жонли мулоқот қилишга шароит туғилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала