Спорт

Махмуд Муродов МДҲнинг ёш жангчиларини Тошкентда тўплади - видео

“Асосийси мусобақа вақтида ҳеч ким жароҳат олмаса бўлди” - Махмуд Муродов мусобақанинг барча иштирокчиларига муваффақият тилади.
ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. UFCда биринчи ўзбекистонлик жангчи бўлган Махмуд Муродов промоутерлик фаолиятини бошлади. Muradov Professional Leagueнинг илк мусобақаси 22 октябр куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Мусобақалар “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Айнан ўша ерда кеча, 21 октябрь куни спортчиларнинг вазн тортиш маросими бўлиб ўтди.
“Эртага бизнинг биринчи мусобақамиз бўлиб ўтади. Умид қиламизки бу охиргиси бўлмайди. Курашчиларга ёрдам берамиз, бизни қўллаб-қувватлайдиган ассоциациямиз бор. Олдин бундай эмасди, ҳозир катта имкониятларимиз бор. Президент бунга катта ҳисса қўшдилар, шуни аниқ айтишим мумкин-ки, бундай шароитлар Европада ҳам Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам йўқ”, - деди спортчи Sputnik мухбирига.
Шундан сўнг аралаш яккакураш устаси мусобақанинг барча иштирокчиларига муваффақият тилади ва “асосийси мусобақа вақтида ҳеч ким жароҳат олмаса бўлди” деди. Шунингдек Муродов турнирнинг ташкилий масалалари ҳам бекаму-кўст ўтишига умид билдирди.
Вазн тортиш жараёни қандай ўтганини Sputnik видеолавҳасида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала