Дунёда

Назарбоев Ислом Каримов ҳақида: "У билан келишиш жуда қийин кечарди"

© Sputnik / Владимир Родионов / Фотобанкка ўтишНурсултан Назарбаев, Ислам Каримов
Нурсултан Назарбаев, Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
Қозоғистоннинг Биринчи президенти билан эксклюзив интервью фильм тариқасида оммага эълон қилинмоқда. Бугунги кунгача фильмнинг тўртта серияси чиқарилди
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Қозоғистоннинг Биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўзи ҳақида суратга олинган "Портретга чизгилар" ҳужжатли фильмида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов, икки мамлакат ўртасидаги чегара масалалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Ҳужжатли фильм Қозоғистоннинг "Хабар" телеканалида эфирга узатилган.
"Умуман олганда у даврларда чегаралар жудаям баҳсли эди. Шундай ҳовлилар бор эдики, ошхонаси Козоғистонда, ётоқхона эса Ўзбекистонда эди. Ёки бўлмаса, қозоқ халқи яшайдиган бутун бошли бир қишлоқ Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва аксинча, ўзбеклар яшайдиган қишлоқ Қозоғистонда. Иккала ҳолатда ҳам бирдек қозоқлар - Қозоғистонда, ўзбеклар - Ўзбекистонда бўлишни хоҳлашарди...", - дея эсга олади Назарбоев чегара масаласини.
Внук президента Казахстана Нурсултана Назарбаева Айсултан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Дунёда
Назарбоев неварасининг ўлими сабаби очиқланди
Унинг сўзларига кўра, шунда у Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга ҳудудлар билан ўзаро алмашишни таклиф қилган.
"Мен айтдим, келинглар, – Назарбоев ўз кафтига айлана ёй чизиб гапида давом этади, - биз сизга бошқа жойда худди шунча катталикдаги ҳудудни берамиз, токи ҳеч нарса йўқотмадик, дея айта оласиз. Биз хафагарчиликни ёқтирмаймиз. Хуллас, ўша вақтларда бу муаммолар шу тарзда ҳал қилинди”.
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов билан боғлиқ хотираларни эсга олар экан, Назарбоев бу гапларни айтиш бироз нотўғрилигига ҳам урғу беради.
"Бир томондан, буларни ҳаммасини гапириш сал нотўғри бўлар, чунки менинг қадрдон дўстим Ислом Каримов орамизда йўқ... Шунчаки, унда ҳар бир вазият бўйича ўз фикри ва қараши борлиги сабаб, у билан келишиш жараёнлари жуда қийин ўтар эди", - дейди Назарбоев.
Таъкидлашича, шундай вақтлар бўлганки, Ислом Каримов Назарбоевга қўққисдан қўнғироқ қилиб, унинг ёнига бормоқчи экани ҳақида огоҳлантирган.
"Олдинга бормоқчиман деб қоларди. Мен унга "Қўйсангчи, олдин муҳокама қилишга мавзулар тайёрлашимиз керак, ташрифингда гаплашадиган мавзулар бўлиши учун, десам у "Йўқ, ҳеч қандай мавзуни кераги йўқ, мен сен билан шунчаки кўришмоқчиман", - дерди. Характери оғирроқ бўлишига қарамасдан, кўнгли юмшоқ инсон эди", - дея эсга олади Қозоғистоннинг Биринчи президенти.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала