Жамият

Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган "Кальмар ўйини" қолдирилди

© REUTERS / Vidhyaa ChandramohanУчастники «Игры в кальмара» в Корейском культурном центре в Абу-Даби, ОАЭ
Участники «Игры в кальмара» в Корейском культурном центре в Абу-Даби, ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
Эртага, 23 октябрь куни Magic city боғида "Кальмар ўйини" сериали асосида шу номли ўйин бўлиши режалаштирилган эди. Иштирокчиларни тўртта тур ва iPhone 13 Pro бош соврини кутаётган эди
ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Тошкент шаҳрида омма орасида оммалашиб кетган "Кальмар ўйини" сериали асосида ўтказилиши режалаштирилган квест ўйин қолдирилди.
Мавзуга оид кўнгилочар ўйин "Magic city" боғида ўтказилиши керак эди.
Маълум бўлишича, ўйин қолдирилган.
Браслет-чипталар учун пулни парк кассаларидан қайтиб олиш мумкин.
"Кальмар ўйини" - оммабоп жанубий корея сериали бўлиб, унда бош қаҳрамонлар катта миқдордаги пул учун ҳаёт учун хавфли ўйинларда иштирок этишга рози бўладилар.
Тўққиз серияли шоу Netflix каналида чиққач, дунёда қисқа фурсатда жуда оммалашиб кетади. Сериал шафқатсиз бўлгани учун у дунё миқёсида катта танқидларга сабаб бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала