Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Афғонистонда яшаётган 300та қирғиз оиласи кўчиб ўтишига ёрдам берамиз - Жапаров

© REUTERS / Jorge SilvaАфганцы собираются у паспортного стола в Кабуле, Афганистан
Афганцы собираются у паспортного стола в Кабуле, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2021
Қирғизистон келгуси йилда этник қирғизларга Афғонистондан кўчиб ўтишга ёрдам беради, деди президент.
ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Қирғизистон Афғонистон шимолий ҳудудида яшаётган 300та этник қирғиз оилаларнинг Қирғизистонга кўчиб ўтишига ёрдам беради. Бу ҳақида президент Садир Жапаров матбуот анжуманида маълум қилди. Sputnik Афғонистон хабарига асосан.
Унинг сўзларига кўра, келгуси йилда Қирғизистон кўчиб ўтишни истаган барча қирғиз оилаларига кўчиб ўтишига ёрдам беради. Этник қирғизлар асосан Афғонистоннинг шимоли-шарқида Бадахшон вилояти Вахан туманида, Помир тоғлари ҳудудида яшайди.
Афғонистон кўп миллатли давлатдир. у ерда ўндан ортиқ миллат ва элатлар яшайди. Энг кўп сонли миллатлар пуштунлар, тожиклар, ҳазоралар ва ўзбеклар. Шунингдек у ерда туркманлар, қирғизлар ва бошқа миллатлар ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала