Россия

Бўронли шамол Кремль деворларига шикаст етказди: видео

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишМосква в период коронавирусной инфекции
Москва в период коронавирусной инфекции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2021
Кучли шамол туфайли Кремль деворларидаги "тишлар"нинг бирига шикаст етди
ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Куни кеча, 22 октябр куни Москвада сониясига 23 метр тезликда эсган қисқа муддатли бўронли шамол кузатилди.
Сал олдин ФВВ аҳолини шторм ҳақида огоҳлантирган ва улардан кўчага чиқмасликни сўраган эди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этишича, шамол Кремль томидан қурилиш нарвонларини учириб юборган ва оқибатда девор "тишлар"идан бирига жиддий шикаст етган, "тишлар"нинг яна бир қанчаси шикастланган.
Ҳеч ким жабрланмаган, аммо Қизил майдон вақтинчалик ёпилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала