Дунёда

Эрдоған ўнта давлат элчиларини Туркиядан чиқариб юборишни буюрди

© REUTERS / UMIT BEKTASПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2021
Ражаб Тоййиб Эрдоған буйруғи билан ўнта давлат элчилари "персона нон грата", яъни "хуш кўрилмаган шахслар", дея эълон қилинди
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған мамлакат ташқи ишлар вазирлигига АҚШ, Канада, Франция, Финляндия, Дания, Германия, Нидерландлар, Янги Зеландия, Норвегия ва Швеция элчиларини хуш кўрилмаган шахслар дея эълон қилишни буюрди.
"Мен ташқи ишлар вазиримизга ушбу 10 нафар элчилар зудлик билан нон грата шахслари деб эълон қилинишлари бўйича буйруқ бердим", - деб айтган Эрдоған Эскишехир шаҳрида чиқиши вақтида.
Туркия етакчиси чиқиши Twitter намойиш этилган.
При всех атрибутах противовирусной обороны: учения расчетов ЗРК С-300 в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Дунёда
"АҚШни ўзи шунга мажбур қилди": Эрдоған Туркия нега РФдан С-400ларни сотиб олгани ҳақида
Ўнта давлат элчилари ушбу ҳафтада ҳуқуқ ҳимоячиси Осман Кавалани озодликка чиқариш даъвати билан чиққанидан сўнг, Эрдоған ушбу даъватларга шу тарзда жавоб қайтарган.
Шундан сўнг элчилар Туркия ТИВ биносига чақиртирилиб, уларга Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига амал қилиш лозимлиги эслатиб ўтилган.
Осман Кавала — ҳуқуқ ҳимоячиси ва этник ва диний озчилик лойиҳаларини қўллаб қувватлайдиган Anadolu Kültür AŞ маданий фонди асосчиси. Бу лойиҳалар аксарият ҳолларда халқаро йўналишларда бўлади — масалан, турк ва арман аҳолиси ўртасида ярашув, қурдлар масаласининг тинч йўл билан ҳал этилиши сингари.
2020 йилнинг февралида Туркия суди уни 2013 йилда Гези боғида ҳукуматни тўнтариш мақсадида ўтказилган норозилик намойишларига алоқадорлик бўйича қўйилган айбловларда оқлаган эди. Аммо Истанбул прокуратураси худди шу куннинг ўзида уни ҳибсга олиш учун янги ордерни тақдим этди - бу сафар у Туркияда 2016 йилнинг июлида юз берган давлат тўнтаришига уриниш ҳаракатларида гумонланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала