Иссиқда ҳам совуқда ҳам: Ўзбекистон газ саноати флагмани қандай ишлайди - видео

Oбуна бўлиш
“Қандим” мажмуаси республика бозорига юқори сифатли табиий газ, газ конденсати ва олтингугурт етказиб беради.
ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Ўзбекистон газ саноатининг флагмани – Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси Россиянинг ЛУКОЙЛ компания билан ҳамкорликда 2018 йилнинг апрел ойида ишга туширилган эди.
Корхона қишин ёзин фаолиятини тўхтатмайди, барча жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилган ва корхона ходимлари фақат ишлаб чиқариш занжирларини бошқарадилар ва ускунанинг ҳолатини кузатадилар, дейди Қандим мажмуаси директори ўринбосари Вадим Рябенький.
“Корхона чўл ўртасида бўлгани учун, бу ерда иқлим шароити оғир. Ёзда ҳаво ҳарорати 40 даража иссиқ бўлса қишда -20 даража совуқ бўлади. Лекин биз ишлайверамиз, жараённи тўхтатмаймиз”, - дейди Рябенький.
“Қандим” газни қайта ишлаш мажмуаси Марказий Осиёда муқобили йўқ, йирик ва мураккаб ишлаб чиқариш мажмуасидир. Мажмуа 71та газ қудуғини бирлаштирадиган, 245 км асфальт йўллар ётқизилган. Корхонада 2000 мингдан ортиқ ишчи ишлайди.
Корхона йилига 4 миллиард метр куб газ ишлаб чиқарувчи иккита линияси бўлиб, йилига 8 миллиард куб метрдан ортиқ газ, шунингдек, ярим миллион тонна техник олтингугурт ишлаб чиқаради. Корхонага киритилган сармоялар миқдори 3,4 миллиард долларни ташкил қилади. Ундан 90% - "Лукойл"га 10% - "Ўзбекнефтгаз"га тегишли.
© Sputnik / Дмитрий ВиноградовКандымский газоперерабатывающий комплекс в Узбекистане
Кандымский газоперерабатывающий комплекс в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2021
Кандымский газоперерабатывающий комплекс в Узбекистане
Янгиликлар лентаси
0