Россия

Молдова газ учун қарзини узмасдан янги шартнома тузишни сўраяпти

© REUTERS / Gleb GaranichВыборы в Молдавии
Выборы в Молдавии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2021
Молдова тўпланиб қолган қарзини узмасдан янги шартнома имзолашни истамоқда. "Газпром" бунга рози эмас.
ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Молдова тўпланиб қолган қарзини тўлиқ узмагунча Россия газ етказиб бермайди. Бу ҳақида "Газпром" вакили Сергей Куприянов РИА Новостига хабар қилди.
“Бугунги кунда Россия газини Молдовага етказиб беришда анча мураккаб вазият юзага келди. Вазият шундай бўлишида айб тўлиқ Молдова ҳукумати зиммасидадир. Молдова томонидан тўловлар амалга оширилмай қўйган”, - деди Куприянов.

“Айни дамда Молдованинг қарзи 433 млн. долларни, кечиктирилаётган тўловлар билан ҳисоблаганда жаи 709 млн. долларни ташкил қилади. Лекин Молдова вакиллари тўпланиб қолган ушбу қарздорликни тан олишни истамаяпти. Шунингдек нарх белгилаш механизми аниқ ва равшан бўлишига қарамасдан, уларга газ нархи ҳам маъқул эмас”, - деб қўшимча қилди “Газпром” вакили.

“Газпром” Молдова билан газ шартномасини фақат қарзлар тўлиқ қопланганидан сўнг узайтиришини маълум қилган.
Тўпланиб қолган қарзларга қарамасдан Молдова томони шартномани октябрь ва ноябрь ойларига ҳам узайтиришни сўраб мурожаат қилмоқда. “Газпром” шартномани октябрь ойи учун узайтирган. Лекин ноябрь учун шартнома фақат сентябрь ва октябрь қарзлари тўлиқ қопланганидан сўнг узайтиради. Қарзлар қопланмаган тақдирда 1 декабрдан бошлаб янги шартнома имзоланмайди, дейилган хабарда.
Шу билан бирга “Газпром” бу ерда ҳеч қандай сиёсат йўқлигини ва компания ўзига зарарга ишлай олмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтган. "Ҳар қанча сабрнинг ҳам чегараси бор", - деди Куприянов.
Куприянов айтишига кўра, “Газпром” Молдова ҳукуматининг “Молдова-газ” компаниясини ликвидация қилиш ниятини ҳам тушуна олмаяпти. “Молдова-газ” “Газпром”нинг Молдвадаги ҳамкори бўлиб, барча қарзлар ушбу компания ҳисоб рақамига ёзилган. “Олинган маҳсулот учун ўз вақтида тўлаш керак”, - дейди “Газпром” вакили.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала