Миграция

Ўзбекистон фуқароси Алмати полициячиларини қийноқларда айбламоқда

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишДвери СИЗО
Двери СИЗО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2021
Иш берувчи томонидан ўғриликда айбланган Ўзбекистон фуқароси қонун ҳимоячиларини чақиртирган, аммо ҳимоя олмаган. Ҳолатни ўрганиш ўрнига, уни полицияга олиб кетиб, қаттиқ калтаклашган
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида Ўзбекистон фуқароси уни Ауэзовск тумани полициячилари калтаклашганини айтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон фуқароси полициячиларни иш берувчидан шикоят қилиш учун чақиртирган. Энди эса бир ойдирки унга куч ишлатганларга чора қўллашлари истагида сарсон бўлмоқда, прокуратура қийноқ тўғрисида жиноий иш қўзғаган.
Тимур Исаков – ўзбекистонлик меҳнат мигранти, Алматига июнь ойи охирида келган. Хостелда хонани ижарага олиб, у ерда шаръий никоҳдаги хотини билан яшаган. Сўнгра хостел хўжайини билан танишиб, унинг қўлига ишга ўтган. Иш ҳақида келишув оғзаки бўлган.
Ситуация у миграционного центра в Подмосковье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Миграция
Россия меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги МДҲ конвенциясига қўшилмайди
Ўзбекистон фуқароси сўзларига кўра, хостел хўжайини шу вақтдан эътиборан унинг паспортини тортиб олиб, орадан икки ой ўтгач ҳам ваъда қилинган маош - 600 минг тенге (қарийб 1,5 минг доллар)ни тўламаган ва мигрантни қўрқитишга ўтган.
Ўзбекистонлик полициячиларга мурожаат қилган, аммо иш берувчи келган ҳуқуқ посбонларига Тимур Исаков гўёки хостелдан 78 минг тенге (180 доллар) ўғирлаганини айтган. Участка нозири мигрантни ички ишлар бўлимига олиб борган. Исаков у ердан бош жароҳати, икки қовурғаси синган бадани шилинган ва кўкарган ҳолатда чиққан.
"Фуқаро кийимидаги опер келиб, менинг паспортимни кўрсатиб: "Сеники, шундайми? Ичкарига кир!", – деди. Ичкарига кирсам, у: "Хўш, п…р, пуллар қани?", деди. Мен: "Нималар деяпсиз? Қанақа пуллар?", дедим. Чўнтагимдан ҳамма нарсани чиқариб, кутилмаганда юзимга мушт туширди. Шу пайт ортидан катта лейтенант кириб келди, формада. Ҳеч ким ўзини таништирмади. Орқамда туриб буйракларимга зарба бера бошлади", - дея иқтибос келтирган мигрант сўзларидан нашр.
Тимурнинг ҳикоя қилишича, шундан сўнг полициячилар уни спортивка билан бўғиб, буйракларига, қовурғаларига уришган, бошига тепишган, линейка билан жароҳатлаб, столнинг темир оёғи билан калтаклашган.
Калтакланган мигрант мигрантни миграция хизматига, сўнгра туман судига ва тақсимловчи-вақтинчалик сақлаш жойига олиб боришади.
Силуэты мужчин на фоне заката - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Миграция
“Пул ишлаб кетишади”: Москва мигрантлар ҳақидаги афсоналарга қарши курашади
Ҳужжатлари текширилганда, ҳаммаси жойида экани аниқланади.
Мигрант ички ишлар бўлинмасига қайтарилади.
У ердан кўпсонли жароҳатлар билан Исаков касалхонага олиб борилади. Шифокорлар барча жароҳатларни қайд этиб, анализ олишади ва тиббий ёрдам кўрсатишади.
Исаков суд тиббий экспертизасидан ўтиб, прокуратурага мурожаат этади.
У ерда Исаковнинг аризасига биноан Ауэзовск тумани полициячилари томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва Исаковга тан жароҳатлари етказиш ҳолатлари бўйича шикоят хати қайдга олинади.
Суддан олдинги тергов давомида Алмати полицияси департаменти ички хавфсизлик бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 362-моддаси 146-моддаси 1-қисмига ўзгартирилади, яъни Т. Исаковга нисбатан қийноқлар қўллаш факти бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Бу қилмиш учун энг кам иш ҳақининг 5 минг баробарида жарима тўлашни ёки шу миқдорда ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилишни ёки 5 йилгача озодликни чеклашни ёки 3 йилгача муайян лавозимларни ёки муайян иш билан шуғулланишни чеклашни назарда тутади.
Мигрантнинг сўзларига кўра, собиқ иш берувчи энди унга таҳдид қилмоқда. Ўзбекистон фуқароси Тимур Исаков ўз ҳаётидан жиддий ҳавотирда ва уни ҳимоя қилишларини сўрамоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала