Миграция

Путилководаги Москва вилояти миграция маркази ёпилади

© Пресс-служба ММЦМногофункциональный миграционный центр в Москве
Многофункциональный миграционный центр в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2021
Ушбу йилнинг 1 ноябридан Москва шаҳри ва Москва вилоятида ишлаш учун патентга ҳужжат топшириш бир жойда бўлади.
ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Путилково посёлкасида жойлашган Москва вилояти Миграция маркази 1 ноябрдан патент олиш учун ҳужжат қабул қилишни тўхтатади. Бу ҳақида ИИВ Миграция хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, 1 ноябрдан бошлаб Москва вилоятида ишлаш ҳуқуқини берувчи меҳнат патенти олиш учун "Сахарово" посёлкаси ёнида жойлашган Москва Миграция марказига мурожаат қилиш керак.

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Москва вилоятида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи патент олиш учун Москва Кўп функцияли миграция марказига мурожаат қилинг. Манзил: Москва, Варшавское шоссе, 64-км, 1-уй, 47-бино, - дейилган хабарда.

Маълумот учун, патент олган фуқаро фақат патентда кўрсатилган ҳудудда меҳнат фаолиятини амалга ошириш керак. Яъни Москва вилоятида ишлаш учун патент олган фуқаро Москва шаҳрида (ёки аксинча) ишлай олмайди.
Шунингдек, 1-ноябргача Москва вилоятида ишлаш учун патентга ҳужжат топширган чет эл фуқаролари патентларни Путилково посёлкасида жойлашган Москва вилоятининг ягона миграция марказида олишади.
Москва Кўп функцияли Миграция марказининг иш вақти: ҳар куни 08:00 дан 20:00 гача, дам олиш ва таътилларсиз. Батафсил маълумотни қуйида олиш мумкин mc.mos.ru.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала