Жапаров Тожикистон билан чегара масаласи ечими ҳақида: бир қулоқ ерни ҳам бермаймиз

© Sputnik / Табылды КадырбековСадыр Жапаров. Архивное фото
Садыр Жапаров. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Oбуна бўлиш
Қирғизистон етакчиси Тожикистон билан чегара олди ҳудудлари бўйича баҳслар тинч йўл билан ҳал этилишига умид боғламоқда. Шу билан бирга Қирғизистон бу масалани ўз манфаатига зид равишда ҳал этмоқчи эмас.
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Қирғизистон Тожикистон билан чегарада баҳсли ҳудудлар бўйича масалага ечим топишга тайёр, аммо бу унинг манфаатига зарар етказмаслиги лозим. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров журналистларга маълум қилган.
"Мен бугунинг ўзидаёқ чегара масаласини ҳал этишга тайёрман, бироқ бу фақат бизгагина боғлиқ эмас. Бу ўйин эмас, балки жуда мураккаб масала. У 30 йил давомида ҳал этилмаган. Биз тез ҳал қилишимиз мумкин, лекин бу ҳолда биз ерни бой берамиз. Биз эса еримизнинг бир қулочини ҳам йўқотмаслигимиз керак. Биз ҳар бир ҳудуд учун курашяпмиз", - деб баёнот қилди давлат раҳбари.
Переговоры президента РФ В. Путина президентом Киргизии С. Жапаровым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Путин Жапаров билан тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди
Унинг сўзларига кўра, якшанба, 24 октябр куни ҳукумат комиссияси Бишкекдан Душанбега йўл олади. Юқорида айтилган масалани ҳал этиш учун.
"Аминманки, биз тинч йўл билан, музокаралар орқали бу масалани ҳал этамиз. Иккала томонни ҳам қаноатлантирадиган ечимга кела оламиз. Биз халқлар манфаатини кўзламоғимиз лозим. Ишончим комилки, масала тўлиқ ечим топадиган давр келади", - дея ишонтирган Жапаров.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги можаро тарихи

Исфара дарёси юқори оқимида жойлашган "Головной" сув тақсимловчи узелида икки мамлакат аҳолиси ўртасида можаро юзага келди.
Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумати сув тақсимловчи объект уларнинг ҳудудида жойлашганини айтиб, ишонтиришмоқда, аммо узел қайси ҳудудда жойлашгани ҳозирча аниқлаштирилмаган.
Маҳаллий аҳоли ўртасидаги можаро секин-аста икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги қарама-қаршиликка айланиб кетди.
Смотровая вышка на кыргызско-таджикском участке границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2021
Тожик-қирғиз чегарасида отишма: икки давлат расмийлари учрашув ўтказди
Икки мамлакат ТИВ раҳбарлари ва бош вазирлари музокаралар ўтказдилар, натижада ўт очишни тўхтатиш ва ҳарбий техникани чегара зонасидан олиб кетиш тўғрисида келишув бўлди.
Можаро туфайли ўт очилиши оқибатида Тожикистоннинг 19 нафар фуқароси қурбон бўлди, яна 87 нафари турли даражадаги жароҳатларни олишди, жабрланганлар орасида Исфара мэри Баҳоваддин Баҳодурзода ҳам қайд этилган.
Қирғизистон томони 36 нафар қурбон ва 200 нафар жароҳатланганлар ҳақида баёнот берган.
Тожик-қирғиз чегара ҳудуди вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ва икки давлат чегарачилари ўртасида можарога сабаб бўлади.
Бунинг асосий сабаби - белгиланмаган чегара участкаларидир, иккала томон СССР барҳам топганига 70 йил ўтиб ҳам ҳудудларнинг кимга тегишлилиги борасида муросага кела олишмаган.
Янгиликлар лентаси
0