Ўзбекистон президент сайловида қандай хавфсизлик чоралари кўрилган

© SputnikВ Узбекистане начались выборы президента
В Узбекистане начались выборы президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Oбуна бўлиш
Сайлов участкалари ҳамда унинг атрофида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 53.670 нафар ҳуқуқ-тартибот ва жамоатчилик вакиллари хизмат қилишмоқда
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Сайлов жараёнида жамоат хавфсизлигини, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш ҳамда тартиббузарликларни олдини олиш ички ишлар органлари томонидан қандай таъминланмоқда. Бу ҳақда ИИВ Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар берди.
Маълумотга кўра, ички ишлар органлари кузатувида республика ҳудуди бўйлаб жами 18.546.080 дона сайлов бюллетенларини сайлов округи ва участкаларига 294 та патруль автомашиналари назоратида етказиб берилиши таъминланди.
Выборы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Хорижда ўзбекистонликлар овоз беришда фаол иштирок этмоқда - Ташқи ишлар вазири ўринбосари
Шунингдек, участка ва округ сайлов комиссияларига бориш истагини билдирган кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш учун 208 та патруль автомашиналари жалб этилган.
Бу кузатувчиларнинг ҳаракатланишида ҳеч қандай чекловларга учрамай хавфсиз етиб боришларини таъминламоқда.
Ҳар бир сайлов участкалари бинолари хавсизликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган, хусусан, овоз бериш кунидан (1 кун ва 4 соат аввал) сапёр мутахассислари биноларни тўлиқ текширишиб, ҳудудлар қўриқловга олинган.
Шу мақсадда, овоз бериш куни (24 октябрда) сайлов участкалари ҳамда унинг атрофида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 53.670 нафар ҳуқуқ-тартибот ва жамоатчилик вакиллари хизмат қилишмоқда.
Улар, овоз бериш жараёнига ҳамда участка сайлов комиссиялари ва кузатувчиларнинг фаолиятига аралашмасдан сайлов участкаларида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш ва турли нохуш ҳодисаларининг олдини олиш ишларини олиб боришқомда.
Шавкат Мирзиёев во время голосования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Шавкат Мирзиёев президент сайловларида овоз берди
Бевосита, сайлов участка биноларида хавфсизликни таъминлашга жалб этилган ҳар бир ходимга – овоз бериш жараёнига аралашмаслик шарт эканлиги тушунтирилган. Мазкур талабни тўлиқ бажариш учун, хизмат – фақат ташқаридан туриб амалга оширишмоқда.
Сайлов жараёнларида Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ёки жиноий жавобгарлик билан боғлиқ барча ҳолатларда, ҳодиса жойига дарҳол прокуратура ёки ички ишлар органлари етиб боришади ва тегишли процессуал ҳаракатлар ўтказишади.
Янгиликлар лентаси
0