Сиёсат

Ўзбекистонда президент сайловларида овоз бериш жараёни бошланди

© SputnikВ Узбекистане начались выборы президента
В Узбекистане начались выборы президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Ўзбекистон пойтахтида президент сайловларида овоз бериш учун сайлов участкалари очилди. Анъанага кўра, давлат мадҳияси янгради
ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. Тошкент шаҳрида, бугун, 24 октябр куни соат 08.00да президент сайловларида овоз бериш жараёни старт олди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири Яккасарой туманидаги 552-сайлов участкасидан.
Пойтахтда ташкил этилган сайлов участкалари сони 822 тани ташкил этади. Улардан 79 таси Тошкентдаги касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасалари ҳамда ҳарбий қисмларда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жами 10 минг 761 та сайлов участкалари тузилган.
Барча сайлов участкаларига кириш жойларида пандуслар ўрнатилган, сайлов участкаларининг ичида ногиронлиги бўлган сайловчилар эркин ва тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун шароит яратилган.
© SputnikВ Узбекистане начались выборы президента
В Узбекистане начались выборы президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
В Узбекистане начались выборы президента
Сайловга оид ахборот материаллари, жумладан, президентликка номзодларнинг биографиялари ва сайловолди дастурлари Брайль алифбосида чоп этилган.
Сайлов бюллетенлари учун Брайль алифбосида трафаретлар тайёрланиб, ҳар бир сайлов участкасига 2 донадан етказиб берилиши таъминланган.
© SputnikВ Узбекистане начались выборы президента
В Узбекистане начались выборы президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
В Узбекистане начались выборы президента
Президентликка номзод кўрсатган бешта сиёсий партиялардан 53 минг 717 нафар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 10 минг 733 нафар кузатувчилар сайловни бевосита кузатиб боради.
Эрта тонгдан бошлаш ўнлаб одамлар навбатда турибди, 30-40 киши овоз берди.
Сайловларни ёритиш билан бирга овоз бериш жараёнида иштирок этиш ҳам муҳим президент сайлов жараёнида иштирок этган Sputnik Ўзбекистон мухбири бу жиҳатни алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Илгари фуқаро вилоятдан пойтахтга келиб ёки аксинча бир вилоятдан бошқа вилоятга сайлов куни сафар/иш билан борадиган бўлса, у овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қоларди. Бугунги кунда эса ҳатто вақтинчалик “прописка” бўйича эмас, балки сайлов жараенини ёритиш учун танлаган ҳудуддк - Тошкент шаҳридаги Яккасарой туманидаги участкада овоз бердим ва бу яратилган энг катта қулайликлардан бири. Шунчаки қўшимча рўйхатга киритишди, холос. Сайловчиларнинг ягона базаси яратилгани мана шундай қулай имкониятни тақдим этди", - деди Sputnik мухбири.

Ўзбекистон сайловини ўтказувчи биринчи сайлов участкаси 24 октябр куни Тошкент вақти билан 04.00да Япониянинг Токио, Жанубий Кореянинг Сеул шаҳарларида очилди.
Ўзбекистон президенти сайлови АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Тошкент вақти билан 06.00 да 25 октябр куни якунланади.
Таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистондаги президент сайловини кузатиш учун 971 нафар халқаро кузатувчи ташриф буюрган.
© SputnikВ Узбекистане начались выборы президента
В Узбекистане начались выборы президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
В Узбекистане начались выборы президента
Булар Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ва МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Туркий тиллий давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси ва Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалардан жами 631 нафар, дунёнинг 50 га яқин давлатидан 340 нафар халқаро кузатувчилардир.
© SputnikВ Узбекистане начались выборы президента
В Узбекистане начались выборы президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
В Узбекистане начались выборы президента
Сайлов жараёнларини ёритиш учун жами 197 та маҳаллий ОАВнинг 1439 нафар вакиллари ва 140 дан ортиқ нуфузли хорижий оммавий ахборот воситаларининг 233 нафар журналистлари, умумий ҳисобда 1672 нафармаҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилган.
Ўзбекистон президенти сайловини ўтказишда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлиги Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси, сайлов округлари ва участкалари ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда.
© SputnikВ Узбекистане начались выборы президента
В Узбекистане начались выборы президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
В Узбекистане начались выборы президента
Сайлов қонунчилигига мувофиқ жорий йилнинг 14-20 октябрь кунлари сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун муддатидан олдин овоз бериш ўтказилди.
Ўзбекистон президенти сайловида жами 421 минг 618 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган бўлиб, мамлакат бўйича 301 минг 94 нафар сайловчи ҳамда хорижий давлатларда 120 минг 524 нафар сайловчи-ватандошлар иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала