Ўзбекистондаги маҳкумлар ўз овозларини беришмоқда

© AFPВыборы в Узбекистане
Выборы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда қамоқ ва озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган 8 203 нафар шахслар ҳам ўз танловларини қилишмоқда
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Бу галги президент сайловлари бошқаларидан фарқ қилмоқда, бу катта сиёсий ҳодисада катта ижтимоий хавфи бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этиб, озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар Президент сайловида иштирок этишмоқда. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба МВД РУзОсужденные голосуют на выборах президента Узбекистана
Осужденные голосуют на выборах президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Осужденные голосуют на выборах президента Узбекистана
Айтиш жоиз, сайлов кодексига кўра, катта ижтимоий хавфи бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар Президент сайловида иштирок этишлари мумкин деб белгиланган.
Шунга кўра, қамоқ ва озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо ўтаётган 8203 нафар маҳкумларга овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишлари учун имконият яратилиб берилди.
Хусусан, бугун 4-сон ЖИEКдаги 55-сон сайлов участкасида жазо муддатини ўтаётган ўз келажагига бефарқ бўлмаган маҳкумлар ўз танловларини амалга оширишди.
Янгиликлар лентаси
0