Қашқадарёда бир жуфт ёш келин-куёвлар сайловда қатнашдилар

Выборы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Oбуна бўлиш
Қашқадарёда бугун никоҳ тўйлари бўлаётганлигига қарамай ёш келин-куёвлар овоз бериш учун сайлов участкаларига ташриф буюришди
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Қашқадарё вилоятида ёш келин-куёвларлар Президент сайловида овоз бериш учун сайлов участкаларига қадам босишди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар қилди.
Айтилишича, Яккабоғ туманидаги истиқомат қилувчи ёш келин-куёв Турдиев Шаҳбоз ва Неъматова Садоқат №930 сонли сайлов участкасига президентлик сайловида иштирок этиш учун ташриф буюриб, ўзларининг танловларини амалга оширишди.
Шунингдек, вилоятнинг яна бир бошқа тумани Китобдан бўлган Шаҳзод Соҳибов ва Камола Турсуновалар 28-мактабда жойлашган №488 сайлов участкасида ўзлари хоҳлаган номзодга овоз бердилар.
Янгиликлар лентаси
0