Сайлов жараёни умумтан олинган халқаро қоидалар асосида бўлиб ўтмоқда – бош прокурор

© Пресс-служба ЦИК РУзГенеральный прокурор Узбекистана Нигматилла Юлдашев
Генеральный прокурор Узбекистана Нигматилла Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Ниғматилла Йўлдошев бугунги сиёсий тадбирнинг, сайловнинг тинч ва осойишта ўтказилиши, жамоат тартибининг сақланиши қатъий назоратга олинганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистонда сайлов жараёни умумтан олинган халқаро қоидалар асосида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, барча ҳудудлардаги тезкор - тергов гуруҳлари ўз фаолиятини кучайтирилган ҳолда узлуксиз амалга оширмоқда.
Бугунги сиёсий тадбирнинг, сайловнинг тинч ва осойишта ўтказилиши, жамоат тартибининг сақланиши қатъий назоратга олинган.
Бош прокурор соат 15:00 га қадар сайлов жараёнидаги қонун бузилишлари ҳақидаги мурожаат келиб тушмаганини маълум қилди.
“Кимнинг-ки, сайлаш ёки сайланиш ҳуқуқлари бузилса ёхуд фуқароларимиз сайлов қонунчилигини бузиш ҳолатларига гувоҳ бўлса, зудлик билан ҳудудий прокуратура органларига ёки Бош прокуратуранинг 1007 ишонч телефонига мурожаат қилишларини сўраймиз”, - деди Йўлдошев.
МСК маълумотларига кўра, Ўзбекистон президенти сайловларида соат 13:00 га қадар 10 млн 462 минг 575 киши (52,7 %) овоз берган.
Избирательная урна на парламентских выборах в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Ўзбекистонда президент сайлови - онлайн
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала