Хорижда ўзбекистонликлар овоз беришда фаол иштирок этмоқда - Ташқи ишлар вазири ўринбосари

© AFPВыборы в Узбекистане
Выборы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Oбуна бўлиш
Фарход Арзиев хорижда Ўзбекистон президенти сайловларида овоз бериш жараёни тўғрисида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фарход Арзиев хорижда президент сайловларида овоз бериш жараёни ҳақида тўхталди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

“37 та давлатда сайлов участкалари ташкил этилган. Эрталаб соат 8.00 дан сайловчиларни қабул қилишни бошладик. Вақтдаги фарқи бор, биринчи овоз бериш Японияда, Жанубий Кореяда бошланди. Россияда бироз кейинроқ бошланди. Тез орада Шимолий Америка қисмида овоз бериш жараёни бошланади. Сайлов давомида тайёргарлик ишлари олиб борилди: Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида муддатидан олдин овоз бериш бошланди", - деди ТИВ вакили.

Фуқароларга қулай бўлиши учун 54 та сайлов участкаларида мобил участкалар ҳам ўрнатилди.
В Узбекистане открылись избирательные участки на выборах президента страны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Президент сайловларида овоз бериш жараёни қандай бошланди - видео
Хориждаги элчихоналарда сайловга тайёргарлик жараёнида сайловчиларни рўйхатга олишни ташкил қилинди.
Арзиевга кўра, чет элдаги фуқаролар овоз беришда фаол иштирок этишди. Консуллик ва элчихоналар эса, ўз навбатида, барча шароитларни яратиб беришмоқда.
Янгиликлар лентаси
0