Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклади

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПрезидент Белоруссии Александр ЛукашенкоНГ
Президент Белоруссии Александр ЛукашенкоНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Oбуна бўлиш
Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни сайловда эришган ишончли ғалабаси билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Александр Лукашенко телефон суҳбатида Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклади, деб хабар қилмоқда Беларусь президентининг матбуот хизмати.
"Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни сайловда эришган ишончли ғалаба билан табриклади ва белгиланган режаларда муваффақият тилади.
Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар мавзуларини муҳокама қилишди ҳамда уларнинг юқори даражасини ва динамикасини қайд этишди. Шу билан бирга Беларусь ва Ўзбекистон турли соҳаларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун яхши истиқболга эга", - дейилган расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловида сайловчиларнинг 80,8%и иштирок этди. Сайловнинг дастлабки натижалари расман 25 октябрь соат 16:00 да эълон қилинади.
Ўзбекистон Олий суди раиси Козимжон Қабуловнинг айтишига кўра, сайлов жараёни давомида қоидабузарлик тўғрисида ҳеч қандай ариза келиб тушмаган. Айни дамда бюллетенлар ҳисобланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0