Ҳафта ўртасида ёмғир ёғиши кутилмоқда – Ўзгидромет

CC0 / / Ливень
Ливень  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Oбуна бўлиш
27 октябрда республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати +20…+22 даража илиқ бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгаради. 27 октябрда республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
28 октябрда ёмғирли зона шарққа силжийди ва республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларига яқинлашганда ёғингарчилик кучаяди. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.
29 октябрда марказий ва шарқий ҳудудларда, шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Ҳафта давомида ҳарорат кечалари +4…+9 даража илиқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари эса ҳарорат аста-секин пасаяди ва ҳафтанинг охирига келиб, ҳарорат +7…+12 даража илиқгача пасаяди.
Янгиликлар лентаси
0