Ким Ўзбекистон президенти бўлди: дастлабки натижалар

Oбуна бўлиш
МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80,1 фоиз овозини олган.
МСК 24 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Айни дамда барча сайлов участкаларида бюллетенлар ҳисоблаб бўлинган.
Уларнинг натижаларига кўра ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз олган ва сайловда пешқадамлик қилмоқда. ЎзХДП номзоди Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлаб сайловчиларнинг 6,6 фоизи овоз берган.
“Миллий тикланиш” Алишер Қодиров номзоди 5,5 фоиз, Экопартия номзоди Нарзулло Обломуродов 4,1 фоиз овоз олишга эришган. 3,4 фоиз овоз олган “Адолат” СДП номзоди Баҳром Абдуҳалимов охирги ўринда қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0