Марказий Осиё етакчилари Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан қутлашмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Oбуна бўлиш
Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари Ўзбекистон президенти сайловида ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёевни табриклашди.
ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Марказий Осиё раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида қозонган ғалабаси билан самимий муборакбод этишмоқда.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига қайта сайлангани билан илиқ табриклаб, Ўзбекистон раҳбарининг сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади.
Оқўрда матбуот хизмати хабарига кўра, Токаев суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёевнинг икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этган.
Президент РФ В. Путин провел встречу с премьер-министром РФ М. Мишустиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Владимир Путин Мирзиёевни ғалаба билан табриклади
Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларига амалий туртки бериш учун Касим-Жомарт Токаев Шавкат Мирзиёевни давлат ташрифи билан Қозоғистонга таклиф қилган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни телефон орқали суҳбатда сайловдаги ғалабаси билан табриклади.
Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат давомида Жапаров Мирзиёевга сиҳат-саломатлик, масъулиятли давлат фаолиятида муваффақият, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик тилаган.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни сайловда қозонган ғалабаси билан самимий табриклаган.
Президент Белоруссии Александр ЛукашенкоНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклади
Унинг матбуот хизматининг хабар қилишича, Раҳмон Ўзбекистон раҳбарига соғлик ва дўстона давлатнинг барқарор фаровонлиги ва давлат тараққиёти йўлида улкан ютуқлар тилаган.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, уни Ўзбекистон президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан дилдан қутлаган.
Ўзбекистонда 24 октябрь куни президент сайлови бўлиб ўтди. МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80,1 фоиз овозини олган ва давлат раҳбари лавозимига қайта сайланган.
Янгиликлар лентаси
0