Сиёсат

Мирзиёев генераллар ва офицерларга мурожаат йўллади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Ўзбекистон президенти ички ишлар органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан офицерлар, генераллар, сержант, сафдор ва фахрийларни табриклади
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ички ишлар органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан ИИВ ходимларига йўллаган табригида Ички ишлар органларини "халқчил тузилмага айлантиришга йўналтирилган ислоҳотлар давом эттирилишини" таъкидлади.
Мирзиёевнинг қайд этишича, истиқлолнинг илк даврида ташкил топган ички ишлар органлари ўтган синовли йиллар давомида машаққатли ва шарафли йўлни босиб ўтиб, халқнинг чинакам таянчи ва ҳимоячиси сифатида шаклланди.
Сўнгги беш йилда ички ишлар тизимини комплекс ислоҳ қилиш, унинг таркибий тузилмаларини оптималлаштириш, қуйи бўғин бўлинмалари натижадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати оптималлаштирилиб, унинг тузилмалари негизида Тезкор-қидирув, Жамоат хавфсизлиги, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш, Жазони ижро этиш, шунингдек, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментлари ташкил этилди.

Ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этишда “фуқаробай”, “оилабай” ва “маҳаллабай” ишлар олиб борилмоқда.
Национальная  гвардия и сотрудник Внутренних дел на посту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Жамият
Ички ишлар органлари фаолияти тубдан ўзгаради
Ҳудудий бўлинмаларнинг тезкорлигини ошириш ва уларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш учун соҳага 2016-2021 йилларда қўшимча 3,5 мингга яқин янги транспорт, 16 мингдан ортиқ махсус ва техник воситалар ажратилди.
Мутахассислар тайёрлашнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилиб, ходимларнинг малакасига қараб хизмат бўйича ўсишини таъминлаш, шунингдек, раҳбарларнинг профессионал салоҳиятини ошириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда.
Ўтган беш йил мобайнида 500 дан ортиқ ички ишлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Хизмат хусусиятидан келиб чиқиб, алоҳида шароитларда ўз вазифаларини бажарувчи 25 мингдан ортиқ ходимларнинг ойлик маошларига устама ҳақлар белгиланди. 7 246 нафар ходимлар хизмат уйлари билан таъминланди, шунингдек, имтиёзли ипотека кредити асосида қурилган кўпқаватли уйлардан 2 минг 300 га яқин хонадонлар ажратилди.

"Айни пайтда, глобал дунёдаги шиддат билан ўзгариб бораётган ижтимоий-сиёсий вазият соҳа фаолиятини замон талабларига мос равишда мутлақо янгича усулларда ташкил этишни тақозо этмоқда. Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатини кучайтириш, суриштирув ва тергов фаолиятини адолатли, холис ва ҳаққоний олиб бориш бўйича самарали механизмларни жорий этиш, киберхавфсизликни таъминлаш ва кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича изчил иш олиб боришимиз лозим", - дейди Мирзиёев.

Соҳага илғор тажрибалар ва иш усулларини, инновацион-рақамли технологияларни кенг жорий этиш лозим. Ходимларнинг интеллектуал ва касбий салоҳияти, маънавий-маърифий савияси, жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш, уларнинг машаққатли ва фидокорона меҳнатини муносиб қадрлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиши талаб этилади.
Шавкат Мирзиёев 12 февраля принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2021
Жамият
Ички ишлар органлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди
Ўзбекистон етакчисининг сўзларига кўра, ички ишлар органларини аҳолига ва ҳар бир оилага янада яқинлаштириш, бу тизимни чин маънода халқчил тузилмага айлантириш борасидаги ислоҳотлар бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади.
"Мен Янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари ходимлари – Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячилари эканингизга қатъий ишонаман. Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга файзу барака, масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман", - дея ўз табригини якунлаган Мирзиёев.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала