Мирзиёев МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбарини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял председателя Исполкома– исполнительного секретаря СНГ Сергея Лебедева.
Президент Шавкат Мирзиёев принял председателя Исполкома– исполнительного секретаря СНГ Сергея Лебедева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Сергей Лебедев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий қутлади.
ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ кузатувчиларининг мамлакатдаги миссиясига бошчилик қилаётган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув аввалида Лебедев Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий қутлаб, мамлакат фаровонлиги ва равнақини таъминлаш йўлидаги фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва сайлов тартиботларини ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришилгани алоҳида таъкидланди.
Исполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Лебедев: Ўзбекистонда президент сайловлари рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора ўтди
МДҲ доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Президент Ўзбекистон Ҳамдўстлик маконида, энг аввало иқтисодий йўналишда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдори эканини таъкидлади.
Хусусан, ташкилотнинг шу ойда видеоанжуман шаклида ўтказилган юбилей саммити якунида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев во время голосования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Ворисова ва Қодиров Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклашди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала