Владимир Путин Мирзиёевни ғалаба билан табриклади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел встречу с премьер-министром РФ М. Мишустиным
Президент РФ В. Путин провел встречу с премьер-министром РФ М. Мишустиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Oбуна бўлиш
Владимир Путин биринчи бўлиб Шавкат Мирзиёевни сайловда эришган ғалабаси билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни сайловда эришган ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Кремлнинг расмий саҳифасида хабар берилди.
"Давлат раҳбари сайловида эришилган ишончли ғалаба билан ситқидилдан табриклайман. Сайлов натижалари сизнинг юқори сиёсий обрўйингизни ва сизнинг Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йўналишингизни ҳамда халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларингизни тасдиқлади.
Сиз давлатларимиз орасидаги стратегик ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашда шахсан катта ҳисса қўшмоқдасиз. Биз бундан буён ҳам биргаликда давлатларимиз орасида турли соҳаларда амалий ҳамкорликни, долзарб масалаларни ҳал қилишдаги конструктив мулоқотни биргаликда давом эттиришимизга ишончим комил. Бу, сўзсиз, Россия ва Ўзбекистоннинг ҳамдўст халқлари манфаатларига жавоб беради, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун хизмат қилади. Сизга чин кўнгилдан муваффақият ва саломатлик тилайман!", - дейилган табрик сўзида.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловида сайловчиларнинг 80,8%и иштирок этди. Сайловнинг дастлабки натижалари расман 25 октябрь соат 16:00 да эълон қилинади.
Ўзбекистон Олий суди раиси Козимжон Қабуловнинг айтишига кўра, сайлов жараёни давомида қоидабузарлик тўғрисида ҳеч қандай ариза келиб тушмаган. Айни дамда бюллетенлар ҳисобланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0