Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингани ҳақидаги хабар ёлғон - МСК

© Sputnik / Дильшода РахматоваПодсчет голосов
Подсчет голосов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Oбуна бўлиш
Президент сайлови дастлабки натижалари соат 16:00да эълон қилинади. Ижтимоий тармоқда тарқалаётган ҳар-хил ахборотларга ишонманг - МСК.
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Ижтимоий тармоқларда тарқалган, президент сайловининг дастлабки натижалари ҳақидаги хабарлар ёлғон, деб хабар қилди МСК матбуот котиби Жалолиддин Усмонов. Sputnik мухбири хабарига асосан.
"Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинганлиги ҳақида хабар тарқатилмоқда. Бу хабар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.
Президент сайловининг дастлабки натижалари бугун Тошкент вақти билан соат 16.00 да Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев томонидан эълон қилинишини яна бир карра эслатиб ўтамиз", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти сайлови 24 октябрь куни соат 20:00да якунланган эди. Сайловда 16 миллион 36 минг 914 нафарни сайловчи ёки 80,8 % иштирок этди. МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари Сергей Лебедев сайлов қонунчилкка тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтганини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0