ШҲТ Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловига баҳо берди

© AFP / VYACHESLAV OSELEDKOВыборы в Узбекистане-2021
Выборы в Узбекистане-2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
ШҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистон президенти сайлови миллий қонунчилик талабларига ва халқаро мажбуриятларга мос келганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти сайлови қонун бузилишисиз ва миллий қонунчиликка биноан бўлиб ўтди, қонуний ва демократик эди. Бу ҳақда ШҲТ кузатувчилар миссияси раҳбари, ШҲТ бош котибининг ўринбосари Ерик Ашимов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“ШҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистон президенти сайлови миллий қонунчилик талабларига ва халқаро мажбуриятларга мос келганини қайд этади. Сайлов эркин, қонуний ва демократик бўлди. Ушбу сайловда овоз бериш натижаларини шубҳа остига қўядиган қонун бузилишлари аниқланмади”, - деди Ашимов брифинг давомида.

Миссия раҳбари Ўзбекистонда сайлов жараёни замонавий коммуникация ва ахборот технологиялари жорий этилиши туфайли такомиллашиб бораётганини таъкидлашди.
Шунингдек, имконияти чекланган шахсларнинг участкаларда овоз бериши ташкиллаштирилган, коронавирус пандемияси сабаб тегишли чоралар кўрилган.
“Ҳар ерда участка комиссиялари ходимлари маҳорати ва аҳолининг фаоллигини қайд этамиз”, - деб қўшимча қилд Ашимов.
Аввалроқ Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловга МДҲ миссияси баҳо берган эди. МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари Сергей Лебедев сайлов қонунчиликка тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтганини маълум қилди.
Ўзбекистонда президент сайлови 24 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтди. МСК маълумотларига кўра, сайловда 16 миллион 36 минг 914 нафар (80,8 фоиз) сайловчи қатнашган.
Сенатор, заслуженный врач России, детский хирург-онколог Владимир Круглый - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Россиялик кузатувчи чекка қишлоқлар қандай овоз берганини бориб кўрди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала