Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Толибон* электр энергияси бўйича барча қарзларни тўлашга ваъда берди - Умурзаков

© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаЗаместитель премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков
Заместитель премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Ўзбекистон бир соатга ҳам электр таъминотини узгани йўқ, чунки ушбу мураккаб вазиятда қардош афғон халқини қўллаб-қувватлашни истайди - Умурзаков.
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Толибон* Ўзбекистонга электр энергияси бўйича барча қарзларни тўлашга ваъда берди, деб хабар қилди Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков россиялик журналистларга.
"Биз Афғонистон муваққат ҳукуматининг энергетика соҳаси учун жавобган бўлган вакиллари билан музокаралар ўтказдик. Улар орасида Афғонистон электр тармоқлари (ЭКА) компанияси вакиллари ҳам бор эди. Имкон пайдо бўлиши билан улар барча мавжуд қарзни тўлайди. Ҳозирча у ерда банк тизими ва ҳукматни тан олиш билан боғлиқ айрим муаммолар бор. Лекин шунга қарамасдан биз электр таъминотини узганимиз йўқ", - деди Умурзаков.
Шуниндек, "Тошкент" Афғонистонга "бир соатга ҳам электр таъминотини узгани йўқ. <...> Бунинг сабаби - Ўзбекистон ушбу мураккаб вазиятда қардош афғон халқини қўллаб-қувватлашни истайди", - деди Умурзаков.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг бошида Афғонистоннинг Ўзбекистондан электр энергияси учун қарзи миқдори 10 миллион долларга яқинлашган эди. Шундан Ўзбекистон ташқи излар вазири Абдулазиз Камилов иштирокида Қобулда, бош вазир ўринбосари Саардор Умурзаков иштиркида Термизда ўзбек-афғон музокаралари бўлиб ўтган эди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясидан ташқари нефт маҳсулотлари, озиқ-овқат, тиббий маҳсулотлар ва бошқа ҳаёт учун зарур товарларни инсонпарварлик ёрдами сифатида мунтазам етказиб бермоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, сентябрь охирида БМТ минбаридан туриб умумжаҳон ҳамжамиятидан Афғонистонни яккаланиб қолишига, у ерда гуманитар инқироз содир бўлишига йўл қўймасликни сўраган эди.
*Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала