Дунёда

"Толибон"* Путиннинг гапларини олқишлади

© SputnikМосковский формат консультаций по Афганистану
Московский формат консультаций по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Уруш тугади, дунё давлатлари ўзларининг Афғонистонга муносабатида ижобий ўзгаришлар киритиши керак - Толибон*.
ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Афғонистон муваққат ҳукуматининг Ташқи ишлар вазирлиги Россия президетнининг “Толибон”* ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш ҳақидаги баёнотини олқишлади.
Бу ҳақида Афғонистон ТИВ вакили Абдул Қаҳор Балхи ўз Twitterида шундай ёзган:
“Афғонистон ислом амирлиги” ТИВ Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг амирлик раҳбарлари исмларини “қора рўйхатдан” чиқариш ҳақидаги таклифини олқишлайди.”
Унинг сўзларига кўра, “уруш поёнига етган, дунё давлатлари ўзларининг Афғонистонга муносабатида ижобий ўзгаришлар киритиши керак.”
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Владимир Путин “Валдай” ҳалқаро мунозаралар клуби мажлисида Россия “Толибон”*ни террорчилар рўйхатидан чиқариш ҳақидаги қарорга яқинлиги ҳақида гапирганди.
“Толибон”*ни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги қарор БМТ даражасида қабул қилиниши керак. <…> Биз “Толибон”*дан Афғонистондаги вазият ижобий йўналишда ўзгаришини кутмоқдамиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳамжиҳатликда, уларни террорчилар рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қиламиз. Менимча биз бунга яқинлашмоқдамиз...”, - деган эди Путин.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг август ойида АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилганидан сўнг Тоолибон* ҳаракати қисқа фурсат ичида бутун Афғонистон ҳудудини эгаллаб олган эди. Шундан сўнг Толибон* ўз вакилларидан иборат ҳукумат рўйхатини ҳамда мамлакатда шариат қонунлари ўрнатилишини эълон қилди.
Шундан сўнг халқаро ҳамжамият Толибон* эълон қилган ҳукумат таркибида аксарият пуштун миллатига мансуб экани таъкидлаб, унинг инклюзив эмаслигини, яъни мамлакатдаги барча сиёсий кучлар ва миллатларни қамраб олмаганини танқид қилди. Шунингдек, халқаро ҳамжамият Толибон*дан инсон ҳуқуқлари, жумладан аёллар тенгҳуқуқлигини таъминлашни талаб қилишди.
*”Толибон” -Россия Олий суди томонидан 2003 йилда террорчи ташкилот деб тан олинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала