Жамият

Давлат хизматчиларининг энг кам йиллик меҳнат таътили узайтирилиши мумкин

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишУчастники мероприятия
Участники мероприятия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида давлат хизматчилари учун камида 27 кунлик меҳнат таътили кафолатланади.
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Давлат хизматчиларининг энг кам йиллик меҳнат таътили 27 кунга узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан уч ўқишда қабул қилиниб, айни дамда Сенатга жўнатилган кодекс матнида йиллик меҳнат таътили бўйича қатор янгиликлар мавжуд.
Хусусан, янги кодексда ходимларга йиллик асосий меҳнат таътилининг энг кам муддати сифатида 21 календарь кун кўрсатилган. Амалдаги кодексда эса бу муддат камида 15 иш куни этиб белгиланган.
Амалдаги тартибга кўра 15 иш кунидан иборат таътил давлат хизматчиларига ҳам татбиқ қилиб келинган ва бу муддат жамоа шартномасига кўра бериладиган қўшимча таътил ҳисобига узайтирилиши мумкин бўлган.
Кодекс ушбу кўринишда қабул қилинса, давлат хизматчилари учун камида 27 кунлик меҳнат таътили кафолатланади.
Лойиҳага кўра, давлат хизматчиларининг айрим тоифалари учун қонунларда белгиланган йиллик меҳнат таътилининг 27 кундан ҳам узоқроқ муддатлари ўз кучида қолдирилади ва 27 кунлик муддат ушбу узайтирилган таътилларга татбиқ этилмайди.
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2021
Жамият
Талабаларга академик таътил беришнинг янги тартиби белгиланди – асосий ўзгаришлар
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала