Илон Маск бир суткада 36 миллиард долларга бойиди

© AFP 2023 / ERIC PIERMONTИлон Маск. Архивное фото.
Илон Маск. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Oбуна бўлиш
Бунга Hertz сервиси бирданига 100 минг дона Tesla автомобилларига буюртма берганлиги сабаб бўлди
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. SpaceХ ва Tesla асосчиси Илон Маск 25 октябрь, душанба куни 36,2 миллиард доллар ишлаб топди. Бу ҳақда Bloomberg сайти миллиардерлар рўйхатида эълон қилди.
Boomberg нашрининг эндиликда эълон қилишича, Илон Маскнинг бойлиги 289 миллиард долларга тенг. Бу унинг дунёдаги энг бадавлат кишилар қаторида, муқим биринчи ўринни эгаллашига асос бўлди.
Маълум бўлишича, душанба куни Tesla’нинг бозор капиталидаги улуши 1 триллион долларлик нуқтага етган. Гап шундаки, автомобиль ажараси хизматларига ихтисослашган Hertz сервиси бирданига 100 минг дона Tesla автомобилларига буюртма берган. Мазкур битим электромобилларни энг йирик хариди сифатида тарихда қолди.
Миллиардер Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Россиянинг энг сердаромад миллиардерлари – Forbes янги рейтинги
Нашрнинг қайд этишича, иккинчи ўринда 193 миллиард доллар билан Жефф Беззос эгаллаган. Учинчи ўринда 163,7 миллиардлик бойлиги билан Бернар Арно жой олган. Тўртинчи ўринга 134 миллиарди билан “Microsofot” асосчиси Бил Гейтс лойиқ кўрилган.
Янгиликлар лентаси
0