Жамият

Инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги соҳасида Ўзбекистон ва Татаристон тажриба алмашади

© Ombudsmen.uzВстреча омбудсменов Узбекистана и Татарстана
Встреча омбудсменов Узбекистана и Татарстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Ўзбекистон ва Татаристон инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги борасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлайди.
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Татаристон инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги соҳаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Ўзбекистонга кузатувчи сифатида ташриф буюрган Татаристон Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сабурская Сария Харисовна билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Сария Сабурская Феруза Эшматовага у томонидан юборилаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиб, ҳал этилаётгани бўйича ўз миннатдорлигини билдирди ва келгусида ҳам инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро тажриба алмашишга тайёр эканлигини билдирди.

Омбудсманлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, гендер тенглигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароитлар яратиш ва фуқаролар билан ишлашда Вакил томонидан йўлга қўйилаётган янги механизмлар борасида ўзаро фикр алмашишди.
© Ombudsmen.uzВстреча омбудсменов Узбекистана и Татарстана
Встреча омбудсменов Узбекистана и Татарстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Встреча омбудсменов Узбекистана и Татарстана
Татаристон омбудсмени, шунингдек, Ўзбекистонда сайловни кузатиш давомида олган таасуротлари билан ҳам бўлишди. Сабурская, хусусан, сайлов давомида ҳеч қандай қонунбузарлик аниқланмаганини, участкаларда пухта санитар-гигиеник чоралар кўрилганини айтиб ўтди. Омбудсмен шунингдек сайловда ёшларнинг кенг иштироки уни мамнун қилганини ҳам алоҳида қайд этди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала