Иқтисод

Сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш учун ундириладиган йиғимлар бекор қилинади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвторынок подержанных автомобилей
Авторынок подержанных автомобилей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Ўзбекистонда 2022 йилдан иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш харажатларини кескин камайтириш ва фуқароларга енгиллик яратиш кўзда тутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Ўзбекистонда Сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш учун ундириладиган йиғимлар бекор қилинади.
Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев маълум қилди.
Депутат бунга қадар иккиламчи бозордан автомобил харид қилинганда уни бошқа шахс номига олди-сотди шартномаси орқали нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ (ГАИ)да рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи ва йиғимлар миқдорининг юқорилиги ҳақида ёзган эди.
Ғаниев, ушбу давлат божи ва йиғимлар ставкаларини 2022 йил учун давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда қайта кўриб чиқишни сўраб, Молия вазирлигига депутатлик сўрови ҳам юборган эди.
Маълум бўлишича, бугун мазкур сўровга Молия вазирлигидан жавоб олган.
Запуск производства Chevrolet Lacettii автоконцерном General Motors в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Иқтисод
“UzAuto Motors” автомобилларни нима сабабдан дон омборида сақламоқда
"Сўров жавобида айтилишича, сўровда кўтарилган муаммоларни инобатга олганда ҳолда, Молия вазирлиги томонидан 2022 йил бюджет параметрларини шакллантиришда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун ундириладиган йиғимларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу эса сотиб олинган автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда фуқародан ундириладиган бир неча миллион сўмлик тўлов бекор бўлишини англатади", - деб ёзади депутат.
Бундан ташқари, жавоб хатида Молия вазирлиги ва Адлия Вазирлиги томонидан автомобил олди-шартномасини нотариал расмийлаштириш учун белгиланган давлат божи миқдорлари ҳам қайта кўриб чиқилганлиги ҳамда уларни пасайтириш юзасидан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгртириш киритиш юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълум қилинган.
Кўриниб турибдики, қонунчиликка юқоридаги ўзгаришларни киритиш орқали 2022 йилдан иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш харажатларини кескин камайтириш ва фуқароларга енгиллик яратиш кўзда тутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала