Қозоғистон афғон аёллари учун транзит йўлагини тақдим этди

© Sputnik / Viktor Tolochko / Медиабанкка ўтишЛюди в лагере нелегальных мигрантов из Афганистана на белорусско-польской границе возле деревни Уснар-Дольное
Люди в лагере нелегальных мигрантов из Афганистана на белорусско-польской границе возле деревни Уснар-Дольное - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Oбуна бўлиш
Транзит йўлаги афғон аёлларига учинчи давлатларга учиб кетиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Қозоғистон афғон аёллари - судьялар ва парламент вакиллари ва улар оилалари аъзолари учун транзит йўлагини тақдим этди.
Афғон аёллар ва уларнинг оила аъзолари - Олма-Отадаги аэропорт орқали учинчи давлатларга учиб кетишлари мумкин, деб хабар қилмоқда Қозоғистон ТИВ.
Афганцы собираются у паспортного стола в Кабуле, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2021
Афғонистонда яшаётган 300та қирғиз оиласи кўчиб ўтишига ёрдам берамиз - Жапаров
"Қозоғистон Республикасининг гуманитар соҳаларда халқаро мажбуриятларига собитлигидан келиб чиқиб, давлат раҳбари томонидан афғон аёллари - судьялар ва парламентарийлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига транзит йўлагини тақдим этиш қарори қабул қилинди", - дейилади Қозоғистон ташқи сиёсий маҳкамаси сайтидаги хабарда.
Хабарга кўра, "транзит халқаро нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда" учинчи давлатларга учиш мақсадида Олма-Ота аэропорти орқали амалга оширилган.
Янгиликлар лентаси
0