Жамият

Россия билан эмланганлик сертификатларини ўзаро тан олиш ноябрда бошланиши мумкин

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Ўзбекистон хорижий давлатлар билан вакциналанганлик ҳақидаги сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисида ҳужжат тайёрламоқда - Юсупалиев.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Россия билан вакциналанганлик ҳақидаги сертификатларни ўзаро тан олиш ҳақида келиш учун ҳужжат тайёрламоқда. Бу ҳақида РИА Новости Ўзбекистон Сан Эпидем хизмат раҳбари Баходир Юсупалиевга асосан хабар қилмоқда.
“Биз керакли ҳужжатни тайёрладик, ноябрь ўрталаригача уни Ўзбекистонда мувофиқлаштириш якунланади. Ундан сўнг Россия томонига эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олиш учун жўнатилади”, - дейди Юсупалиев.
Санэпидемхизмат раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат стандарт кўринишда бўлиб, унинг ёрдамида Россия ва МДҲнинг бошқа давлатлари ҳамда хорижий давлатлар билан вакциналарни ўзаро тан олиш режелаштирилмоқда.
“Қолгани Россия Федерацияси ва бошқа давлатлар ушбу таклифга қандай муносабатда бўлишига боғлиқ”, - деди Юсупалиев.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда олти хил вакциналардан фойдаланилмоқда. Республикага олиб келинган вакциналар сони 25 миллиондан ортиқ. Айни дамда эмланиши керак бўлган аҳолининг 25% - тўлиқ, яъни уч доза, 50 % - камида икки доза ва 80 % - камида биринчи доза вакцина билан эмланишга улугурган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала