Жамият

Россиядан Тошкентга яна 20 та замонавий метро вагони олиб келинди

© Пресс-служба АО "Узбекистон темир йуллари"Ташкентский метрополитен полностью получил от "Трансмашхолдинга" 40 новых вагонов
Ташкентский метрополитен полностью получил от Трансмашхолдинга 40 новых вагонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Тошкент метрополитени учун янги ишлаб чиқарилган вагонлар ўзгача усулда бўялган.
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Тошкентга Россиянинг 20 та замонавий метро вагонлари олиб келинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси хабар берди.
Ўзбекистонга етказиб бериладиган 81−765/766/767 русумли метропоездлари 2016 йилдан буён турли хил кўринишда ишлаб чиқарилмоқда ва айни пайтда улар Москва, Қозон ва Боку метрополитенларида фойдаланилмоқда.
Тошкент метрополитени учун янги ишлаб чиқарилган ана шу турдаги вагонлар эса ўзига хос усулда бўялган. Вагонларнинг ён тарафи ва эшиклари оқ рангда. Бутун ҳаракат таркиби бўйлаб горизонталь равишда Ўзбекистон миллий байроғининг ранглари мужассам этган чизиқ тортилган.
Презентация новых вагонов в метро Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
Жамият
Тошкентда тўлиқ автоматлаштирилган янги метро поездлари қатнай бошлади
“Ўзбекистон темир йўллари” маълумотига кўра, мазкур метро вагонлари янги техник ечимларга эга бўлиб, электр энергиясини 35 фоизгача тежайди, учинчи авлоддаги асинхрон тортувчи двигателининг қўлланилиши эксплуатацион харажатларни 40 фоизгача қисқартиради
Метро поездларини харид қилиш Россиянинг "ВЭБ.РФ" давлат корпорацияси ҳамда унинг таркибидаги "Росэксимбанк" гуруҳи томонидан молиялаштирилмоқда. 2021 йил охирига қадар яна 20 та метро вагони Тошкентга жўнатилиши кутилмоқда.
“ВЭБ.РФ” ва Тошкент метрополитени ўртасида 40 та вагонларни етказиб беришга оид кредит шартномаси 2021 йилнинг апрелида имзоланган. Кредит линияси ҳажми 30,4 млн еврони ташкил этиб, у 12 йил муддатга тақдим этилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала