Спорт

Яхшибоевга имкон бермаган бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Жасур Яхшибоев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Яхшибоевга Польша яшил майдонларида умуман имконият бермаган Чеслав Михневич “Легия” футбол клубининг бош мураббийлигини тарк эдти, унинг ўрнида ишни Марек Голембевский давом эттиради.
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Чеслав Михневич Полшанинг "Легия" футбол клуби бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда “Легия” футбол клубининг расмий сайтида хабар берилди.
Маълум бўлишича, Михневич билан бирга унинг ёрдамчиси Комил Потрикус ҳам жамоани тарк этади.
Польшанинг амалдаги чемпиони “Легия” футбол клуби ўзбекистонлик мухлисларга Яхшибоев орқали яхши таниш. Ўтган йили Яхшибоев Пахтакор ФКга тегишли бўла туриб Беларусиянинг “Шахтёр Солигорск” клубида ижарада тўп сурган, ва мавсум якунига кўра, тўпурарликни қўлга киритган. Бундай муваффақиятлардан сўнг, Польшанинг “Легия” жамоаси билан уч йиллик битим имзолади. Transfermarket сайти мазкур трансферни 300 минг евро деб баҳолаган.
Жасур янги жамоага қўшилган пайтда Яхшибоев ҳақида Михневич ўз фикрларини билдирган.

“Яхшибоевга катта умидларни боғламоқдаман. Мен уни бир нечта позицияларда ўйнай оладиган футболчи сифатида кўраяпман”, – деди у.

Бу сўзлар ҳеч қандай исботини томпай, амалда унга умуман имконият берилмаган. Польша яшил майдонларида бир неча дақиқа кўриниш берди холос.
Джасурбек Яхшибоев во время матча между ФК Шериф и ФК Мадрид Реал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Спорт
"Реал Мадрид" дарвозасига гол урган Яхшибоев таассуротлари билан ўртоқлашди - видео
Бундан сўнг, ўйин амалиётисиз қолаётган Жасур Яхшибоев ёзда жамоасини алмаштиришга рози бўлди. Молдованинг "Шериф" клубига ижара асосида "Легия Варшава" клубидан келиб қўшилди.
“Легия” футбол клубининг рахбарияти мутахассисларга 2020/2021 йилги мавсумда Польша чемпионлигини қўлга киритгани ва УЕФА Европа Лигаси 2021/22 гуруҳ босқичига чиққани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала