Аналитика

Жанжал сабабчиси: скифлар хазиналарини Қримга эмас, Украинага беришяпти

© AP Photo / Peter DejongЭкспонат выставки "Крым: золото и секреты Черного моря" в Амстердаме
Экспонат выставки Крым: золото и секреты Черного моря в Амстердаме
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Европа илгари кўрмаган тилла зеб-зийнатлар, нодир артефактлар, Причерноморьедаги камёб топилмалар 2013 йилда Қрим музейларидан Германия ва Нидерландияга жўнатилганди ва ҳалигача ватанига қайтиб келишмади. Суд ишлари бир йилдан ортиқ чўзилди.
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Анна Нехаева. Бугун якуний қарор чиқарилди. Амстердам апелляция суди скифлар олтинларини Украина мулки деб топди. Хабар қилинишича, бу қарор устидан Нидерландиянинг Олий судига шикоят келтириш мумкин.

Рембрандт ва “Сув париси” даражаси

Нидерландияда 2013 йилда Бонн кўргазмасига келтирилган, кейин Амстердамга юборилган икки мингга яқин Қрим музейларининг нодир буюмлари қолмоқда.
© AFP / BART MAATПосетительница на выставке "Крым: золото и секреты Черного моря" в музее Allard Pierson Museum, Амстердам
Посетительница на выставке Крым: золото и секреты Черного моря в музее Allard Pierson Museum, Амстердам
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Посетительница на выставке "Крым: золото и секреты Черного моря" в музее Allard Pierson Museum, Амстердам
“Қрим: Қора денгиз олтинлари ва сирлари” экспозициясига Европада ҳеч қачон кўрсатилмаган буюмлар киритилганди. Улар орасида Бахчисарай яқинидаги Уст-Алминский қабристонидаги хитойча лакли қутичалар, Симферополдаги Скиф Неапали мавзолейидаги скифлар шоҳи Скилур кўмилган ердаги нақшдор меҳроб, Керчь шаҳри рамзи саналган скифларнинг илоноёқли маъбудаси ҳайкалчаси бор.
© AP Photo / Peter DejongШкатулка на выставке "Крым: золото и секреты Черного моря"
Шкатулка на выставке Крым: золото и секреты Черного моря
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Шкатулка на выставке "Крым: золото и секреты Черного моря"
Қрим Россияга қўшилгандан, Нидерландияснинг Аллард Пирсон музейидаги кўргазма якунлангандан кейин экспонатларни қаерга қайтариш саволи туғилди. Россия ҳам, Украина ҳам коллекцияларни ўзларининг мулки деб ҳисоблашди.
“Бундай йўқотиш Копенгаген томонидан Эдвард Эриксеннинг “Сув париси” ҳайкалини ёки Амстердам томонидан Рембрандт қаламига мансуб “Тунги соқчи” асарини йўқотиш билан баробар, - дейилади Қрим музейларининг баёнотида. – Бу буюмлар билан биргаликда биз нафақат дунё аҳамиятига эга объектлар, балки халқимизнинг маданий асоси бўлган археологик меросларимизни йўқотишимиз мумкин".
© Foto : Allard Pierson MuseumЭкспонат выставки "Крым: золото и секреты Черного моря"
Экспонат выставки Крым: золото и секреты Черного моря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Экспонат выставки "Крым: золото и секреты Черного моря"
Аллард Пирсон музейи экспонатларни суд қарори ёки мамлакатлар ўртасидаги битимга қадар ҳеч қайси томонга бермасликка қарор қилди. Киев уларни ўзига қайтаришни талаб қилди, чунки бу Украина давлат мулки. Қрим буни рейдерча эгаллаб олишга уриниш деб атади.
Амстердам округ суди 2016 йил декабрида “Қрим экспонатлари Голландиянинг маданий мерос қонунига мувофиқ Украина давлатига берилиши шартлиги” хусусида қарор чиқарди.
© AP Photo / Peter DejongЭкспонат выставки в Амстердаме. 2014 год
Экспонат выставки в Амстердаме. 2014 год
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Экспонат выставки в Амстердаме. 2014 год
Қрим музейлари адвокатларини ўзгартириб, шикоят келтиришди. Ишни кўриб чиқиш 2019 йил мартида бошланди.
Бу даврда скифлар олтини Аллард Пирсон музейи ертўласидаги биноларда сақланди.

Сиёсат ёки этика?

“Маданий меросларнинг XX аср ўртасидаги бир жойдан бошқа жойга кўчишининг аянчли тарихи XXI асрда такрорланмаслиги керак. Ҳатто халқни унинг маданий меросидан маҳрум этишнинг назарий мумкинлиги йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат”, - ишончи комил Қрим музейларининг.
© AP Photo / Peter DejongЭкспонат выставки "Крым: золото и секреты Черного моря" в Амстердаме
Экспонат выставки Крым: золото и секреты Черного моря в Амстердаме
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Экспонат выставки "Крым: золото и секреты Черного моря" в Амстердаме
Шарқий Қрим тарих-маданий музей қўриқхонаси, Симферополдаги “Таврида Музейи”, Бахчисарай тарих-маданий ва археологик музей қўриқхонаси ва “Херсонес Таврический” археологик музей қўриқхонаси позицияси ўзгармас. Олтинлар қайтарилиши шарт.
Россиялик сиёсатчилар ва адвокатлар уларнинг фикрига қўшилишади. Россия президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой Россия томони манфаатларини ҳимоя қилаётган ҳуқуқшунослар “музейлараро битимлар давлат ўзгаришига қараганда кам бўлмаган, балки, кўпроқ қийматга эга эканлигини билиб иш тутишмоқда”.
© Foto : Allard Pierson MuseumЭкспонат выставки "Крым: золото и секреты Черного моря"
Экспонат выставки Крым: золото и секреты Черного моря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Экспонат выставки "Крым: золото и секреты Черного моря"
“Скифлар олтинлари, шубҳасиз, фақат Қрим ҳудуди билан боғлиқ. <…> Улар республика мақоми ўзгаргани, Россия таркибига кирганига қарамасдан Қрим музейларида бўлишлари керак, - ишончи комил Русийзабон адвокатлар халқаро уюшмаси вице-президенти Михаил Йоффе. – Украина томони вакили ярим оролнинг сиёсий ва географик мақомини ўзгартиришга уринмоқда. Бу эса ҳуқуқий табиатга тааллуқли эмас. Судда нима ғалаба қозонади: соғлом ақл, қонун? Ёки ҳақсизлик ва сиёсат?”
Рақиблар қатъий тайёрланишган. Украина томони манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Мартен Сандерс Киев Қрим музейлари билан баҳсда ҳар қандай ён бериш имкониятидан бор тортишини маълум қилган. Олтинлар Киевга берилган тақдирда, Украина экспонатларнинг бир қисмини Қрим музейларига сотиш ёки совға қилишни режалаштирмаяптими, деган саволга адвокат бу борадаги режалар ҳақида эшитмаганини таъкидлади. “Бу маданий мерос, ва мен бу сотилади деб ўйламайман”, - деди у.

Экспертлар фикри

Экспертлар фикрига кўра, Қрим музейлари позициясини экспонатларни Қримда маҳаллий археологлар топишгани ва топилмалар ярим оролнинг археологик маданиятини англатишини қўллаб-қувватлашади.
Масалани ҳал этишни қоғозбозлик қийинлаштиради. Қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетишга рухсатномани Украина тақдим этган, Нидерландия эса уларни Украинага қайтаришга кафолат берган. Булар шартномаларда ёзиб қўйилган.
Ишни енгиллаштирмайди, ва афтидан, жараённи қасддан чўзади. 2019 йил июлида оралиқ қарор қабул қилинганди. Унда Украина таянаётган 1970 йилдаги ЮНЕСКО конвенциясини бу ҳолатда қўллаб бўлмаслик айтилган.
© AP Photo / Peter DejongВыставка "Крым: золото и секреты Черного моря" в Амстердаме привлекла внимание искусствоведов со всего мира
Выставка Крым: золото и секреты Черного моря в Амстердаме привлекла внимание искусствоведов со всего мира
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Выставка "Крым: золото и секреты Черного моря" в Амстердаме привлекла внимание искусствоведов со всего мира
Суд томонлардан қўшимча маълумотларни сўради. Қрим музейлари яна архив ҳужжатлар, жумладан, XIX асрдаги, барча буюмларнинг келиб чиқишини тақдим этди.
2020 йил мартида суд мажлиси пандемия сабаб июлга қолдирилди. Сўнгра сентябрга, зеро судьялардан бирини Украина томони рад этди.
Якуний қарорни 2021 йил сентябрда чиқаришга ваъда беришди, бироқ “кутилмаган вазиятлар сабаб” 26 октябргача қолдиришди.

Нима ҳақида баҳслашишяпти?

“Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан буюм ҳамиша нимагадир у қаерда бўлса, у билан боғлиқ. Скифлар олтинлари – Киев, Львовники эмас. Айнан скифларники ва уни Қрим ҳудудида топилган. Нега уни кимгадир бериб юбориш керак? Нидерландия ва Украина ўртасида ҳеч қандай битим йўқ, бу музейлараро шахсий баҳс. Албатта, олтинларни Қримларга қайтариш оқилона бўлган бўларди”, - дея фикр бирдиради халқаро ҳуқуқшунос Анатолий Капустин.
© Foto : Allard Pierson MuseumЭкспонат выставки "Крым: золото и секреты Черного моря"
Экспонат выставки Крым: золото и секреты Черного моря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Экспонат выставки "Крым: золото и секреты Черного моря"
Икки мингга яқин экспонатларнинг нодирлигига энди тарихий бўлган Бонн ва Амстердамдаги кўргазмалар ташриф буюрувчилари ишонч ҳосил қилишди. Қрим ва Причерноморье тарихига бағишланган бу қадар кенг кўламли археологик лойиҳа Европада ҳали бўлмаганди. Причерноморье саҳроларидан ҳозирги Хитой ҳудудига кўчиб юрган кўчманчи халқлар, скифлар ҳақидаги афсона ва достонлар сирлилик бағишларди.
Бу минг йиллик тарих. Қадимий артефактларни қайтадан баҳолаб бўлмайди. Айрим экспертлар суғурта суммаси ҳақида гапираётиб, икки миллион еврони тилга олишганди.
Экспонатлар орасида – безаклар, амалий санъат буюмлари, идиш-товоқлар, қурол парчалари, қадимги юнон худолари ҳайкалчалари, сопол ва шиша буюмлар, нақшдор вазалар ва террекота ҳайкалчалар бор. Қрим қадимдан Ғарб ва Шарқ, империялар ва юнон антик дунё маданияти аралашиб кетган кўп маданиятли марказ бўлган.
Крымский полуостров на карте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Аналитика
Дмитрий Видрин: Киевнинг “Қрим платформаси” саммити – қуруқ гап
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала