Иқтисод

Ўзбекистонда биринчи юқори кучланишли рақамли подстанция қурилади

Рақамли подстанция Жиззах вилоятида 2023 йилда фойдаланишга топширилади.
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Ўзбекистон миллий электр тармоқлари компанияси мамлакатда биринчи юқори кучланишли рақамли подстанцияни қурмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Осиё тараққиёт банки кўмаги асосида 220 кВ кучланишли "Зафаробод" рақамли подстанциясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Рақамли подстанция Жиззах вилоятида 2023 йилда фойдаланишга топширилади.
Миллий электр тармоқлари бошқаруви раиси ўринбосари Феруз Қурбоновнинг сўзларига кўра, технологик жараёнларни бошқариш тўлиқ юқори даражада автоматлаштирилган. Энг замонавий ахборот технологияларининг бошқарув тизимлари ва воситалари билан жиҳозланадиган рақамли '"Зафаробод" подстанцияси вилоят энергетика тизимини 500 МВА қўшимча қувват билан таъминлайди.
Открытие солнечной электростанции в Львовской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Иқтисод
“Phanes Group” Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станция қуради
Халқаро тендер савдоларида "Shanghai Electric Group Co.,Ltd" (Хитой) компанияси ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа доирасида "GOPA — International Energy Consultants GmbH" (Германия) консалтинг компанияси сифатида иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала