Жамият

Педагогика университетида жароҳат олган қизнинг аҳволи қониқарли - ССВ

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Педагогика университетида ойнадан қулаш натижасида оғир жароҳатлар олган қизга шошилинч тиббий бўлими шифорлари муолажалар қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Педагогика университетида жароҳат олган қизнинг саломатлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жиддий назоратга олинган, деб хабар қилмоқда ССВ.
Жабрланувчига кататравма, қўшма жароҳат, ўнг ўтиргич ва қов суякларининг синиб силжиши, қуймуч суягининг ўнг томонда синиб қониқарли туриши, бешинчи бел умуртқаси ён ўсиғининг синиб қониқарли туриши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати, травматик шок иккинчи даражаси ташхислари қўйилган.
Бемор олиб келинганида пешона соҳасига бирламчи жарроҳлик ишлови берилиб, тикилган. Шокка қарши амалиётлар ўтказилиб, марказнинг травматология бўлимига ётқизилган. Шундан сўнг мазкур бўлимда белгиланган стандартлар асосида унда қатор терапия амалиётлари бажарилган.
Шунингдек, ҳар куни жароҳатига хирургик ишлов берилган. Уч кун давомида динамикада УЗИ қилинган. Қон таҳлиллари текширилган. Қўшимча мутахассислар жалб қилинган.
Ҳозир беморнинг динамикада аҳволи қониқарли. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг тажрибали шифокорлари томонидан муолажалар давом эттирилмоқда, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Тошкентдаги Тиббиёт университети талабаси декан хонасига кирган вақтда унга тажовуз қилингани, кейин эса иккинчи қават ойнасидан итариб тушириб юборилгани хабар қилинган эди.
Айни дамда Ички ишлар вазирлиги томонидан ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи фуқаро ҳибсга олинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала