Спорт

Пекин қишки Олимпиадасида Ўзбекистон ҳам иштирок этишни режалаштирмоқда

© НОКУзбекские спортсмены готовятся к Зимней Олимпиаде в Австрии
Узбекские спортсмены готовятся к Зимней Олимпиаде в Австрии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Келгуси йилнинг феврал ойида бўлиб ўтадиган Пекин қишки Олимпиадасида тўрт минглан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Пекинда бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпиадасида иштирок этишни режалаштирган, деб хабар қилди Sputnik мухбири Миллий олимпия қўмитасига асосан.

Миллий жамоа ҳам шорт-трек, фигурали учиш ва тоғ чанғиси бўйича иштирок этишни режалаштирган. Лицензиялар олиш жараёни ҳозир ҳам давом этмоқда, - дейишди Олимпия қўмитасида.

Ундан ташқари 2022 йилги қишки Олимпиадада Ўзбекистон хоккей терма жамоаси ҳам иштирок этиши мумкин, лекин ҳозирча жамоа таркиби тўлиқ шаклланмаган.
Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари Комилжон Тўхтаев, Раъно Имонқулова, Валерия Ковалёва, Арман Гаюповлар Австриянинг Хинтертукс тоғ чанғиси марказида Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда. Спортчилар "слалом" ва "слалом гигант" мусобақаларига тайёргарлик кўришмоқда.
"Таёргарлик сўнгида энг кучли икки нафар спортчи Олимпиадага йўл олади", - деб қўшимча қилди МОҚ вакили.
Эслатиб ўтамиз, Пекин қишки Олимпиада ўйинлари 2022 йилнинг 4-20 феврал саналарида бўлиб ўтади. Мусобақаларда 4 мингга яқин спортчилар иштирок этиши ва 15та қишки спорт тури бўйича 109 та медаллар комплекти тақдим этилиши кутилмоқда.
Мусобақалар бўлиб ўтиши кутилаётган спорт турлари - биатлон, бобслей, скелетон, кёрлинг, коньки учиш, шорт-трек, чана спорт, фигурали учиш, хоккей, тоғ чанғиси, чанғи иккикураши, чанғида трамплиндан сакраш, фристайл, чанғи пойгаси ва сноуборд.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала