Колумнистлар

Путин ва Жонсон Афғонистонни муҳокама қилди: НАТОнинг виждони уйғондими?

© Sputnik / StringerСилы сопротивления против талибов* в Андарабе, Афганистан
Силы сопротивления против талибов* в Андарабе, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Афғонистон, бу “америкача орзунинг” чилпарчин бўлишининг ёрқин мисоли, Ғарбни ўзининг кутилмаган хавфсизлик таҳдидлари билан ғулғулага солмоқда.
Лондон эса, аслини олганда, Москвага жанговар ҳатти-ҳаракатлар ва сайёра устидан назоратни йўқотаётган Вашингтоннинг хавотирини етказмоқда. Россия президенти Владимир Путин ва Британия бош вазири Борис Жонсон 25 октябрь куни Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди. Путин яқинда толиблар билан ўтган “Москва формати” йиғилиши (Россия, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирокидаги) ҳақида сўзлаб берди, Жонсон эса “Толибон”нининг* эҳтимолий тан олишидан ташвиш билдирди.
Бу суҳбатда 20 йиллик ҳарбий операцияларидан сўнг аянчли мағлубиятига ишонмаётган, толибларнинг сурбетларча тепкисидан азоб чекаётган ва қайта тикланган “халифалик”нинг бутун дунёда тан олинишидан жиддий хавфсираётган Қўшма Штатларнинг қизиқиши яққол бўлган.
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Дунёда
РФ Афғонистон қўшниларини АҚШ ва НАТО кучларини ўз ҳудудига киритмасликка чақирмоқда
Афғонистон суверенитетини шубҳасиз ҳурмат қилган ҳолда янги ҳукуматнинг халқаро тан олинишига ҳали анча бор. Аввалроқ Владимир Путин “Толибон”ни* террорчилик ташкилотилари рўйхатидан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарор БМТ даражасида қабул қилиниши кераклигини маълум қилганди. Бунинг учун эса толиблар “барча этник ва диний гуруҳлар, барча сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан муносабатларни йўлга қўйишлари” шарт.
Афсуски, Афғонистон саксонта халқ ва элатларнинг тинчлик ва тотувлигидан йирорқ, терроризмдан озод эмас. Муваққат ҳукумат иқтисодий чақириқларга ва “Ислом давлати”нинг* хавфсизлик таҳдидларига бас кела олмаяпти.
Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо 24 октябрь куни сўнгги ойлардаги воқеалар Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятга таназзулга олиб келди. Мирзо бу мамлакатдаги вазиятни ҳалокатли деб атади. Афсуски, бунда ҳеч нима бўрттирилмаган. Афғонистон амалда толиблар ва бошқа террорчилик гуруҳлари назорати ҳамда кичик Масъуд раҳбарлиги остидаги Қаршилик кўрсатиш фронти ҳудудларига бўлинган.
Жангариларнинг Марказий Осиё мамлакатларига бостириб кириши таҳдиди сақланиб қолинмоқда. КХШТ афғон чегарасига яқин Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида олти давлат ҳарбийлари иштирокида махсус машғулотлари ўтказгани бежиз эмас.
В Таджикистане завершились масштабные учения ОДКБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Видео
Тожикистонда кенг кўламли КХШТ машғулотлари якунланди — видео

Хавфсизлик камари

“Москва форматидаги” учрашувда толиблар Афғонистоннинг бутун ҳудудини назорат қилишаётганини айтишди. Хорижлик ҳамкорлар ва контрагентларни янги ҳукуматнинг қодирлиги ва самарали эканига ишонтиришга уриниш унча ишонарли эмас. Толиблар мамлакат тинч аҳолиси хавфсизлигини таъминлай олишмайди ва ҳатто ўзларини ҳимоя қила олишмаяпти. Турли вилоятларда терактлар уюштириляпти ва “Ислом давлати”* отрядлари (давлат чегараларини тан олмаётганлар) билан отишмалар рўй бермоқда.
Қуролланган толиблар 26 октябрь куни Кобулдаги авиакасса олдида тўпланган оломонни ўқ узиб, тарқатиб юборди. Яраланганлар бор. Аёллар ҳам жабр кўрди, бироқ бу ҳақда сал пастроқда ҳикоя қиламиз.
Ўтган ҳафта ИШИД* жангарилари Жалолободда толиблар автомобилларига икки марта ҳужум қилишди, Кобул ва бошқа вилоятларни чироқсиз қолдириш мақсадида электр узатиш тармоқлари устунларини портлатишди (илгари толибларнинг ўзи бу усулдан фойдаланиб, ҳукуматни обрўсизлантиришган). “Хуросон вилояти”* ҳукумат ва таъсир кучини кенгайтириш учун курашишга тайёр. Якшанба куни Ҳиротдаги толиблар ва ИШИД жангарилари ўртасидаги отишмада 17 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди.
Боевики Талибана патрулируют район Вазир Акбар Хан в городе Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Дунёда
Покистон “Ислом давлати”*га қарши курашда Толибон*га ёрдам бермоқда - ОАВ
Худди шу куни ишидчилар байроғи Урузган вилоятида кўтарилган ва маҳаллий аҳолига ИШИДга қўшилиш учун 30 минг афғоний (340 доллар) таклиф қилишган. Афғонлар учун бу катта пулдир. Afghanistan.ru портали хабарига кўра, Ҳиротда “Ислом давлати”га* толибларнинг катта гуруҳи қўшилган.
Афғонистонда турли йўналишлардаги вазият ёмонлашмоқда, ҳатто босиқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 25 октябрь куни Дохадаги музокараларда очиқчасига толибларни ошкораликни намоён этишга, аёллар ва болаларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, барча этник гуруҳларни бирлаштиришга давъат қилди. Толиблар эртаси куни Кобулдаги аёлларнинг норозилик намойишини тарқатиб юборишди.
Аввалроқ “Толибон”* вакили Забиуллоҳ Мужоҳид қисқача аёллар ҳуқуқи ҳақида фикр билдирганди: “Аёллар шариат доирасида яшашади”.
Чегарадош мамлакатдаги узоқ турбулентли ҳолат ортида Тожикистон парламенти қуйи палатаси раиси Маҳмадтоир Зокирзода КХШТ ҳамкорларини мустаҳкам камар яратишга чақирди ва Москва эса дарҳол 201-сонли Россия ҳарбий базасини 30 та модернизация қилинган Т-72БЗМ танклари билан мустаҳамлаш билан жавоб берди.
Илгарироқ “Москва форматидаги” мунозараларнинг эҳтимолий кенгайиши учун мотоўқчилар бўлинмалари базалари замонавий БМП-2, энг янги “Верба” кўчма зенит ракета мажмуалари ҳамда отиш масофаси оширилган ўқотар реактивлар, “Корнет” танкка қарши ракета мажмуалари, 12,7 мм калибрли “Корд” АСВК-М спайпер милтиқлари, АК-12 автоматлари ва бошқа қуролларни олишди.
Вице-президент Афганистана Амрулла Салех - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Ўзини Афғонистон президенти деб эълон қилган Солиҳ Покистонга қарши курашга чорлади

АҚШнинг Покистондаги авиабазаси

АҚШ ва НАТО мамлакатлари аввалгидек у ерда 20 йил жанг қилишган Афғонистон келажаги учун жавобгарликни англашмади. Мағлубият ва америка қўшинларининг олиб чиқиб кетилишига қарамасдан Вашингтон минтақа ўйинчилари билан афғон чегаралари яқинида “захира аэродромини” жойлаштириш борасида келишиб кўришга ҳам уриниб кўрди. Марказий Осиё мамлакатлари қабул қилмаслик позицияларини етарлича кескин баён қилишди, аммо АҚШ ҲҲК базасининг Покистонда пайдо бўлиш эҳтимоли юқори.
Боз устига, Исломобод толиблар билан ҳамкорликнинг “норасмий йўлларини” йўлга қўйди. Покистон ва Қўшма Штатлар Покистон ҳаво майдонидан Афғонистонда АҚШнинг ҲҲКнинг жанговар ва разведка операциялари учун фойдаланиш тўғрисида битимни имзолашга яқин турибди. Шу тариқа, Вашингтон, мағлубитят аламининг бир қисмининг ўрнини босади, Исломобод эса терроризмга қарши курашиш ва Ҳиндистон билан муносабатларни йўлга қўйишда Америка ёрдамини олади.
Агар Америка жанговар авиацияси Афғонистон ҳудудини қаттиқ назорат қилиш имконига эга бўлса, шубҳасиз, 20 йиллик тарих қайтарилади. Бу тинч аҳоли бошига янги қашшоқлик, чегарадош Марказий Осиё мамлакатларига эса қочоқларнинг янги оқимини олиб келади.
Американский военный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Сиёсат
Тошкент Пентагон делегациясининг ташрифи юзасидан расмий сўров олмаган – Мудофаа вазирлиги
Рақамларни яхши тушуниш учун: америкаликлар Афғонистондан 124 минг нафарча кишини эвакуация қилишди. Шимолий Америкадаги Пентагон базасининг ўзида 53 мингдан зиёд афғонлар бор. Афғонистонда вазиятнинг янада кескинлаши оқибатида миллионлаб кишилар қочоқ бўлишади. Афғонистон Ислом Республикасининг аввалги раҳбарияти вакиллари куни кеча миллий қаршилик кўрсатишнинг Олий кенгаши тузилганини маълум қилишди. Кенгаш фуқароларни ички золимона ҳукмроликка, хорижий тажовуз ва истилога машаққиятли ва узоқ қаршилик кўрсатишга чақирди. Афғонстон ҳудудидаги ҳамманинг ҳаммага қарши уруши узоқ чўзилишга ваъда бермоқда.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала