Ҳодисалар

Тошкентда декан ўринбосари ёрдам сўраб кирган талаба қизни зўрлашга уринди - тафсилотлар

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишДевушка во время дождя
Девушка во время дождя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабасини зўрлашга қаратилган хатти-ҳаракатлар амалга оширилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Nemolchi.uz лойиҳасига Низомий номидаги Педагогика давлат университети 3-курс талабаси К.М мурожаат қилган.
Mihail, [27.10.21 10:59]
Жорий йилнинг 18 октябрь куни у Зулфия мукофотига тавсиянома олиш мақсадида ёшлар ишлари бўйича декан ўринбосари А.Б. (исмлар ўзгартирилган) хонасига кирган. Декан ўринбосари кутиб туришини сўраган.
Қизнинг айтишича, хонадан ҳамма чиқиб кетгач, декан ўринбосари чарчаганлигини айтиб, унга қаҳва дамлаб беришни сўраган, қиз қаҳва дамлаш учун чоғланганда эркак эшикни ичкаридан қулфлаб, чироқни ўчирган. М. ниманидир сезгандай яқин дўстига қўнғироқ қилиб, тезроқ етиб келишни сўрайди. Хонадан чиқай деса, эркак уни ушлаб олиб, хонасидаги диванга ётқизмоқчи бўлади.
Девушка закрывает лицо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Ҳодисалар
Жиззахда уч киши тунги вақтда кўчада юрган аёлни зўрлади
Қиз қаршилик қилади. Эшикнинг у тарафида эса қизнинг дўсти келиб, эшикни очишни сўрайди. М. амаллаб ойна олдига келиб, ёрдамга чақиради. Шунда қизнинг айтишича, эркак уни деразадан итара бошлайди. У қанчалик қаршилик кўрсатмасин кучи етмай, ойнадан пастга тушиб кетади. Декан муовини эса деразани ёпиб, жалюзини туширади ва эшикни очади.
Қизнинг дўсти декан ўринбосарини олиб, пастга тушади. "Замдекан" атрофда йиғилганларга қиз ойнадан ўзи сакрагани ва уни ўзи шифохонага олиб боришини айтади.
Шифокорларнинг айтишича, қизни вақтида олиб келишибди. М.га тос суяги синиши, гематомалар ва мия чайқалиши ташҳисини қўйишди. У ҳали бери оёққа туролмайди...
Айтилишича, қиз таҳсил олган факультет талабалари тўлиқ онлайн таълимга ўтказилган.
Хабарларда кўрсатилган ҳолат Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
"Натижаси ҳақида хабар қилинади", - дейилади Бош прокуратура расмий баёнотида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала