Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши режалаштирилмоқда

Oбуна бўлиш
Хитой ўз чегараларини очиши билан темир йўлнинг бу тармоғи қурилиши бошланиши кутилмоқда
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл қурилиш ишлари лойиҳаси тайёрланиб қўйилди. Бу ҳақда 27 октябрь куни Қирғизистон ҳукумати раиси Акылбек Жапаров Жуқори Кенгишнинг ялпи мажлисида айтиб ўтган.
“Вазирлар вертолётда учиб ҳаммасини кўришди, барча зарур ҳужжатларни тайёрлаб бўлинди. Хитой ўз чегараларини очиши билан, шу заҳоти президент Садир Жапаровнинг ташрифи кутилмоқда. Бу масалалар муҳокама қилиниб, ечими амалга ошади”, – деди Қирғизистон ҳукумати раиси.
Унинг сўзларига кўра, мазкур ташрифда молиялавий жиҳатлари ҳал қилиниши ҳам назарда тутилган. Шунингдек, Қирғизистон ҳудудидан 280 километрга чўзилган темир йўлнинг, 57 километри тоннелларга тўғри келади.
“Хорижлик экспертлар, бу лойиҳани амалга ошириш имконияти тўлақонли мавжуд деб айтишмоқда”, – дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ, Хитойнинг Ухань шаҳридан Тошкент томон илк бора 600 тонна юк ортилган поезд йўлга чиққанлиги ҳақида хабар берилганди.
Янгиликлар лентаси
0