Россия

ФХХ Мурманск вилоятида теракт амалга оширмоқчи бўлган ИД* тарафдорларини йўқ қилди

© Пресс-служба ФСБ РФ / Фотобанкка ўтишСотрудники ФСБ
Сотрудники ФСБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Россия махсус хизматлари Мурманск вилоятининг Кандалакше шаҳрида ҳарбий объектларда терактни амалга оширишни режалаштирган "Ислом давлати" тарафдорларини йўқ қилди.
"Ислом давлати" халқаро террорчилик уюшмасининг фаол тарафдори бўлган маҳаллий фуқаронинг жиноят фаолияти фош этилган ва ҳодисанинг амалга оширилишига йўл қўйилмаган. У чет эллик эмиссарлар кўрсатмасига биноан вилоятдаги ҳарбий объектларда террорчилик актларини амалга оширишни режалаштирган", - дейилади релизда.
ФСБ России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Россия
ФХХ террорчиларни молиялаштирган 14 кишини қўлга олди
Террорчини шаҳар четидаги махфий туйнукдан қўлбола бомбани чиқариб олаётган вақтда қўлга олмоқчи бўлишган, аммо у қаршилик кўрсатиб, ўқ уза бошлаган. Натижада, террорчи жавоб зарбаси билан йўқ қилинган. Фуқаролар ва куч тузилмалари орасида жабрланганлар йўқ.
Фавқулодда ҳолат юз берган жой ва террорчининг уйидан бутун бошли арсенал: жумладан, фойдаланишга тайёр бомба, яна бир бомба учун тайёр компонентлар, совуқ қурол, ўқотар қурол, турли калибрдаги боеприпаслар, шунингдек, конспиратив алоқа воситалари аниқланган.
* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала