Россия

Гинцбург коронавирусдан 100% ҳимояланиш услубини айтди

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишБрифинг, посвященный первой в мире зарегистрированной вакцине от COVID-19
Брифинг, посвященный первой в мире зарегистрированной вакцине от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Гамалея номидаги марказ томонидан ишлаб чиқилган янги бурунга томизиладиган вакцина "Sputnik V" билан бирга қўлланилганда COVID-19дан мутлақ қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 28 окт —Sputnik. Агар киши "Спутник V” вакцинаси олиб, ундан сўнг бурунга томизиладиган вакцина билан ревакцинация қилинса, у нафақат коронавируснинг оғир кечиши балким COVID-19дан 100%га ҳимояланиши мумкин, деди Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология маркази директори Александр Гинцбург.
“Бизнинг дастлабки хулосамизга кўра, бундай иммунитет “стерил” даражада бўлади, яъни эмланган киши нефақат гуморал балким “кириш дарвозаси” миқёсида мукозал иммунитетга ҳам эга бўлади”, - деди Гинцбург.
Илмий марказ раҳбари сўзларига кўра, вакцинани бурунга томизиш йўли билан киритганда, вирус олдига яна бир “алоҳида тўсиқ” қўйилади.
Коронавирусга қарши бурунга томизиладиган вакцина ҳақида дастлаб бир ҳафта олдин, Россия президенти Владимир Путиннинг Александр Гинцбург билан суҳбати вақтида маълум бўлган эди. Ўшанда шифокор президентга ушбу вакцина 3 ёшдан катта бўлган болалар учун ишлаб чиқилаётганини ва янги йилга қадар унинг клиник синовлари якунланишини хабар қилга эди.
Эслатиб ўтамиз, Гамалея номидаги марказ томонидан ишлаб чиқилган “COVID-19” вакцинаси, коронавирусга қарши рўйхатга олинган дунёда биринчи вакцина бўлган эди. Вакцина 1 босқичдан иборат бўлиб, бугунги кунда у коронавирусга қарши 93% самарадорлик кўрсатмоқда.
Ушбу марказ томонидан COVID-19га қарши ишлаб чиқилган яна бир вакцина – “Sputnik Light” бир компонентли вакцина бўлиб у унинг коронавирусга қарши самарадорлиги 83%ни ташкил қилади. “Sputnik V” билан эмланган фуқаролар бир йилдан сўнг “Sputnik Light” билан қайта вакциналаниши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала