Сиёсат

Ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари рейтинги эълон қилинди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПапка с документами
Папка с документами  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Республика бўйлаб ҳокимларнинг фаолияти самарадорлигини акс эттирувчи рейтинг эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистоннинг барча туман, (шаҳар)ларида ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг баҳолаш рейтингини эълон қилди.
Юқори кўрсаткичли вилоятлар рейтингида Навоий вилояти (87 балл) пешқадамлик қилмоқда қилмоқда. Кейинги юқори ўринларда Хоразм (86), Андижон (84), Бухоро (84) вилоятлари. Энг охирги поғонани Сурхондарё вилояти эгаллаган (66).
Кўрсаткичлари энг юқори туман (шаҳар)лар рейтингида Қоровулбозор тумани (Бухоро) 98,2 балл билан 1-поғонада қайд этилган. Кейинги ўринларни Янгибозор тумани (Хоразм), Ширин шаҳри (Сирдарё), Ғазғон шаҳри (Навоий) ва Миробод тумани (Тошкент шаҳри) банд этиб турибди.
Кўрсаткичлари энг қуйи туман (шаҳар)лар рейтингида Сариосиё тумани (Сурхондарё) 1-ўринни эгаллаган (60,8 балл). Ундан кейин Чироқчи (Қашқадарё), Бўстонлиқ (Тошкент в.), Пастдарғом (Самарқанд) туманлари келтирилган.
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2020
Сиёсат
Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди
Ҳоким ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича рейтингида 1 -ўрин Навоий вилоятининг Ғазғон шаҳрига насиб этган. Кейинги юқори ўринларни Янгиҳаёт тумани (Тошкент ш.) ва Улуғнор (Андижон) туманлари банд этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент қарори билан ҳокимларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тартиби жорий этилган эди. Улар фаолияти "қониқарсиз", "қониқарли", "яхши" ва "аъло" деб баҳоланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала